UZ

Сўнгги янгиликлар

11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  2 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  2 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  3 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  4 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  6 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  12 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  1 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  2 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  9 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  4

Денис Коростиченко: "Бунёдкор"дан кучли эдик, ғалаба адолатли бўлди" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Бунёдкор"дан кучли эдик, ғалаба адолатли бўлди"

Coca Cola Ўзбекистон кубогининг нимчорак финали доирасида "Бунёдкор"га қарши баҳсдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Биринчидан, жамоамизни, мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Ўйин жуда босимли бўлди. Шундай ўйин бўлишини кутгандик ва шунга яраша тайёрлангандик. Эхтимолий қўшимча бўлимларга ҳам тайёр эдик. Мураббийлар билан кўп жиҳатларни муҳокама қилдик. Ҳа, балки пенальтилардан ютгандирмиз, бироқ ғалабамиз адолатли бўлди дея оламан. Бундай ўйин билан ютишимиз шарт эди. Яна бир бор айтаман, "Бунёдкор" ҳам кучли ўйнади, охиригача курашди. Улар ҳам мақтовга лойиқ. Бундай ўйиндан кейин ҳиссиётлар ҳам тугаб қолади. Ичимдаги барча ғуборлар чиқиб кетди.

- Бугунги ўйин статистикасида "Локомотив" ҳам зарбалар, тўпни ушлаб туриш, умуман барча жиҳатлар бўйича рақибдан устунлик қилди. Гарчи ҳисоб 2:2 бўлган бўлса-да, ўйин бобида рақибдан устунлик қилдик, дея оласизми?

- "Бунёдкор" ҳам қаттиқ ҳаракат қилди. Фикримча, адолатли ютдик. Мен шундай кўрдим, биз рақибдан кучли ўйнадик.

- Мўмин Мелиевнинг туширилмаслиги, Жасур Жалолиддиновнинг захирада қолдирилиши, умуман шу каби жиҳатлар Сизнинг қарорингизми ёки бошқа сабаблар борми?

- Аввало бу менинг қарорим. Шунингдек, Мўмин Мелиевда кичик жароҳат бор, уни хавф остига қўймадик. 7 кундан кейин "Насаф" билан оғир ўйин бор, бизга ҳужумчи керак. Шу сабабли у бугун ўйнамади. Жасур Жалолиддиновнинг захирада қолдирилиши эса тактик юриш эди, иккинчи бўлимда у орқали ўйинни кучайтиришни ният қилгандик. Менимча у яхши ҳаракат қилди.

- Анваржон Алижоновнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Жуда яхши. Кўп меҳнат қилди. Бугун иккинчи марта асосий таркибда майдонга тушди. У ҳали жуда иқтидорли эканлигини кўрсатади.

- Пенальтилар сериясининг сўнгги зарбасини Жасур Жалолиддинов тепганига нима дейсиз? Ўтган ҳафтада у пенальтидан ура олмаганди.

- Матбуот анжуманида айтгандим, кейинги ўйинда пенальтини уради деб. Мана у урди ҳам (кулади).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика