

Италия клуби 22 ёшли ҳимоячи билан 50 млн евро эвазига хайрлашишга тайёр. Шу билан бирга "Ювентус" ўйинчини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага бериб юбормоқчи эмас.
Қайд этилишича, Туркия терма жамоаси ўйинчисига "Реал", "Атлетико", "Ливерпуль", "Тоттенхэм" ва "Лестер" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Демирал ўйин амалиётидан норози. У клубини ўзгартирмоқчи, сабаби у 2021 йилнинг ёзида бўлиб ўтадиган Европа чемпионатида иштирок этмоқчи.
Футболчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 6та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.



