UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59"Ал Файҳа" — "Ал Ухдуд". Таркиблар маълум  1 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" - "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)  16 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:40Суперлига. "Шўртан" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  4 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  1 20:30Англия кубоги. "Кристал Пэлас" ва "Ман Сити" финалда ўзаро тўқнаш келмоқда, Ҳусанов захирада (онлайн ҳисоб)  23 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  21 19:58ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади  0 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  1 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  4 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  2 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  5 15:12"Интер" "Реал" ва "Барселона"нинг трансфер мақсадини қўлга киритиши мумкин  0 14:25"Барселона" ҳужумчисини АПЛга сотиши мумкин  5

Демба Ба: "Мане "Олтин тўп"га Мессидан кўра ҳақлироқ эди" Янгиликлар

Демба Ба: "Мане "Олтин тўп"га Мессидан кўра ҳақлироқ эди"

"Истанбул" ҳужумчиси Демба Ба 2019 йил "Олтин тўп"ни "Ливерпуль" форварди Садио Мане олиши керак эди деб ҳисоблайди.

"Бизни даврда кўпчилик статистика ҳақида гапиради. Ўйлашимча, Мане "Олтин тўп"ни олиш учун индивидуал ва жамоавий тарафлама етарлича кўрсаткичга эга эди.

Айтишим мумкин-ки, агар Мане ва Мессининг 2019 йилдаги статистикасини алмаштириб қўйсангиз ҳам совринни Лео олган бўларди. Ҳатто, камроқ гол билан ҳам.

Маненинг Чемпионлар лигасини ютгани, УЕФА Суперкубоги соҳиби бўлгани, ақлбовар қилмас мавсум ўтказгани ва АПЛда тўпурар бўлгани - фантастика. У бутун мавсум давомида жамоада асосийда ролни бажарди. Аминман, у "Олтин тўп"ни олиши мумкин эди.

Бу ҳақда кўплаб ўйинчилар билан гаплашдим. Улар шундай дейишди: "Ҳа, лекин Месси - энг зўр ўйинчи". Албатта, бу ҳаммага маълум. Ҳатто, Садионинг ўзи олдимга келиб Мессидан зўр эканлигини айтса, унинг юзига тарсаки туширардим ва шундай дердим: "Ўчир, йигитча, ўтир!" Лекин, 2019 йилда менимча Мане яхшироқ мавсум ўтказган эди", - деди Ба.


Эслатиб ўтамиз, Мане "Олтин тўп" учун сўровда тўртинчи ўринни эгаллаганди. Месси эса олтинчи бор бу совринни қўлга киритди.

Олдинроқ эса Мане Африканинг 2019 йилдаги энг яхши футболчи деб тан олинганди.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика