Де Йонг жамоадошларига: "Қандай қилиб "Барса"дан кетишим мумкин?"
15 июл 2022 15:44
Янгиликлар
Де Йонг жамоадошларига: "Қандай қилиб "Барса"дан кетишим мумкин?"
Френки де Йонг "Барселона" кийим алмаштириш хонасида шерикларига МЮга кетмоқчи эмаслигини айтди.
"Кета олмайман. Қандай қилиб "Барса"дан кетишим мумкин?", – деган ўйинчи.
Олдинроқ, клубларнинг ярим ҳимоячи борасида 85 млн евролик трансфер бўйича келишувга эришгани маълум қилинган эди.
Англия клуби 25 ёшли нидерландияликни мавсумлар оралиғидаги бош трансфер мақсади сифатида кўрмоқда. Каталонияликлар раҳбарияти унинг кетишига қизиқмоқда.
Де Йонгнинг ўзи "Аякс"да бирга ишлаган мураббий Эрик тен Хагга қарамай, Англия клубига ўтмоқчи эмас.
Ўйинчи яқинда Барселонадан уй харид қилди ва шаҳарда қолмоқчи. Унга Каталонияда яшаш ёқади ва у клуб учун кўп нарса қилиши мумкинлигини ҳис қилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар