Де Хеа Саудияга боришни истамади
19 ноя 2023 15:30
Янгиликлар
Де Хеа Саудияга боришни истамади
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ посбони Давид де Хеа чўнтакбоп таклифга рад жавобини берди.
"The Sun" хабарига кўра, дарвзабонга Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби таклиф билан чиққан. Араблар киперга ҳафтасига 500 минг фунт маош тўлашга тайёр бўлган. Бироқ у бу таклифга рад жавобини берган ва Осиёга боришни истамаган.
Де Хеанинг "Олд Траффорд"даги сафари 1 июль куни "қариганди". Клуб посбон билан шартномасини узайтиришни истамади. Унинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келинди. Шу боисдан у 5 ой мобайнида жамоасиз юрибди. Айни дамда қишки трансферлар ойнаси вақтида кучли бешлик клубларининг номдор клубларидан таклиф кутмоқда.
Ўтган мавсумда де Хеа МЮ таркибида 58 ўйинда қатнашди, шунингдек, АПЛда "Олтин қўлқоп"ни қўлга киритди.
Ўхшаш янгиликлар
18:55
Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик" 1
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар