Де Йонг Англияга қайтиши мумкин

Aslanov Jasurbek
16 апр 2015
"Милан" раҳбарияти ярим ҳимоячиси Найжел де Йонг билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти.
Хабарларга кўра, голландиялик ёзда жамоани тарк этади. Футболчи Англия чемпионатида иштирок этаётган жамоалардан бирига ўтиши мумкин.
Де Йонг 2009 йилдан 2012 йилгача "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилган. Ярим ҳимоячи бу мавсумда "Милан" сафида 22та учрашувда майдонга тушиб, 4та гол урган.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express.ru