Даврон Маматов: "Ҳимояда қўпол хатоларга йўл қўйяпмиз"
06 апр 2018 06:43
Янгиликлар
Ушбу турда Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси ўз уйида Олмалиқнинг АГМК клубини қабул қилиб 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдан сўнг "Нефтчи" жамоаси футболчиси Даврон Маматов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"АГМК жамоасини ушбу ғалаба билан табриклайман. Биз бор кучимиз билан ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик, афсуски бироз омад етишмади. Ҳар бир ўйинда ҳужумларимизни якунлайдиган футболчи топилмаяпти. Ҳимояда ҳам қўпол хатоларга йўл қўйяпмиз. Қолган учрашувларда хато қилишга ҳақимиз йўқ. Кейинги ўйинларда ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - дейди Даврон Маматов

Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар