UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Сон Хин Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  1 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  1 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  7 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  1 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  4 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  12 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  98 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  9 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0

Даврон Файзиев : “Йигитларимизнинг иродаси ва мухлисларнинг ишончи сабаб ғалаба қозондик” Янгиликлар

Даврон Файзиев : “Йигитларимизнинг иродаси ва мухлисларнинг ишончи сабаб ғалаба қозондик”

Жиззахнинг “Сўғдиёна ” жамоаси бугун ўз майдонида “Олмалиқ” клубини қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” бош  мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Авваламбор, барча ватандошларимизни кириб келаётган “Наврўз” байрами  билан табриклаймиз. Бизни жиддий рақиб кутаётганини билар эдик. Бу рақибга қарши максимал даражада тайёргарлик қилдик. Охирги дақиқаларгача мухлислар бизга ишонгани учун раҳмат айтаман.

Бугунги ўйинда ўйлайманки мухлисларимизни ишончини оз бўлсада ишончини қозона олдик. Бу йилги ўйинлар ҳамма жамоада ҳам қизиқ тус олмоқда. Бугунги баҳсда йигитларимизда ҳаяжон яққол сезилиб турди. Учрашув давомида йигитларимиз биринчи марта ўз ўйида мухлислар қаршисида ўйингани боис уларни ҳаяжон тарк этмади.

“Олмалиқ” жамоаси кўпроқ стандарт вазиятларда фойдаланади ва Виктор Кумиковни кўп йиллар давомида таниганим боис унинг ҳар бир вазиятдан максимал фойдаланишини билардим. Футбол хатосиз бўлмайди. Бугун йигитларнинг иродаси, меҳнати, мухлисларнинг олқиши бу ҳаммаси қўшилиб ажойиб ғалабага олиб келди.

Олдимизда 26 март куни “Орол” жамоаси билан Ўзбекистон кубогида  ўз майдонимиздаги ўйинимиз бор. 30 март куни эса 4-турда “Насаф” билан меҳмонда ўйнаймиз. Биз шу жамоаларга қарши тайёргарликни бошлаймиз",  - дейди Файзиев.

"Сўғдиёна" матбуот хизмати


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика