UZ

Сўнгги янгиликлар

23:48"Аталанта" — "Интер". Таркиблар маълум  3 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  5 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  7 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  2 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  1 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  10

Даврон Файзиев: "Вазият қандайдир даҳшатли тушга ўхшайди" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Вазият қандайдир даҳшатли тушга ўхшайди"

Coca-Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сурхон" (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Ҳозир бирон сўз айтишга куч топиш қийин бўлаяпти. Вазият қандайдир бир даҳшатли тушга ўхшайди. Бугун икки жамоа ҳам ғалаба учун кураш олиб борди, мақсад 3 очкога қаратилганди. Ўз хатоларимиз эвазига жазоландик. 2:0 ютиб туриб якунда 2:3 ҳисобида ютқаздик. Футболчилар олдинроқ хотиржамликка берилишди. Футбол 90 дақиқа ўйналишига яна бир бор исбот. Биз охиригача курашиш ҳақида кўрсатма бергандик.

- Санъат Шиховнинг алмаштирилишига сабаб нима бўлди?

- Унда чарчоқ аломатлари кўзга ташланди. Шунингдек Шиховда озроқ жароҳат ҳам бор эди. Шу сабабдан уни алмаштирдик, акс холда режада Шиховни алмаштириш йўқ эди. Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳақида ҳам ҳозир бирон гап айтиш қийин.

- Ўйин 2:2 бўлиб турган вақтда Илҳомжон Ваҳобовни туширдингиз. Бу вазиятда ҳужумчини ўйинга ташлаган яхши эмасмиди?

- Захирамизда ҳужумчининг ўзи йўқ эди. Масалан Анвар Ҳожимирзаев ўйинга тайёр эмас. Муроджон Комиловни "Сурхон"нинг баланд бўйли ҳимоячиларига қарши туширишни билмадим. Ҳозир ютқазганда "мумкин эди" қабилидаги гаплар кўпаяди.

74-дақиқада бундай узоқ масофадан гол ўтказвориш жамоани кайфиятига таъсир қилади. Рақибга эса бу мотивация. Менимча, 2:0 жуда ёмон ҳисоб. Кетма-кет иккинчи ўйинда аламли мағлубиятга учрамоқдамиз.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика