UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  1 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  0 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  3 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  10 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  10 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  12 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  6 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  3 15:29Модрич: "Дастлаб, олқишлар менинг шарафимга эканлигини тушунмадим"  2 15:07Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  0 14:21"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  2 13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  1

Даврон Файзиев: "Про-лигада ўткинчи ўйинлар деярли қолмади" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Про-лигада ўткинчи ўйинлар деярли қолмади"

Про-лига учинчи туридан ўрин олган "Юниред" – "Қўқон-1912" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйинга ташриф буюрган барча мухлисларга раҳмат айтаман. Ўйин қизиқарли бўлди. "Юниред" жамоаси Про-лигада ўз номига, курашувчанлик қобилиятига эга жамоа. Биз рақибнинг ўтган ўйинини ўрганиб чиққанимизда, улар "Динамо" билан бир хил ўйин кўрсатишганига гувоҳ бўлгандик. Шунга қараб бугун ҳам ўз режамизни туздик. Мақсад биринчи голни киритиб олиш эди ва бунга эришдик. Про-лигада ўткинчи ўйинлар деярли қолмади. Барчаси учрашувлар қизиқарли бўлмоқда. Кеча ҳам жуда ажойиб ўйин бўлди. Про-лига анча ўсди. Биз эса ўз йўлимизда давом этамиз. Камчиликларимиз бор, уларни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Энди "Насаф"га қарши кубок ўйинига тайёрланамиз. 

- Даврон ака, бир неча йилдан бери Про-лигада ишлаяпсиз. Ўртадаги тафовутни, фарқни қанчалик сездингиз?

- Мен фарқни эмас, Про-лига кучайганини сездим. Қишки ўқув-йиғин машғулотларида бир неча ўртоқлик ўйинлари ўтказганимизда ва ўйинларни кўрганимда ҳам унчалик ҳам катта фарқ сезмадим. Ҳозир Про-лигадаги барча жамоада Суперлигада ўйнаган футболчилар ўйнамоқда. Осонликча ҳеч ким жон бермаяпти. Мақсадга ҳар доим қийин йўлдан борилади. Биз бу йўлни раҳбарият билан енгиб ўтамиз, албатта. 

- Даврон ака, водийда футболни жуда севишади. Сиз воҳа ва бошқа ҳудудларда ишлагансиз. "Қўқон-1912"да ҳомийлар, шарт-шароитлар борасида аҳвол қандай?

- Мен Самарқанд ёки "Локомотив"да ишлаганман. Улар билан солиштирса, бизда бироз пастроқ. Лекин, ҳозир барча ишларимиз жой жойида. Ҳомим масаласида менда аниқ маълумот йўқ, лекин ҳозирча шаҳар ҳокимияти бизга ёрдам бермоқда. Тез орада бизга асосий ҳомий бириктирилиши борасида айтишган, шуни кутиб турибмиз. Про-лиганинг аксарият жамоалари ўз ҳомийларига эга. Биз ҳам ўйлайманки, тез кунларда ҳомийларга эга бўламиз.

- Даврон ака, охирги ўйинларда учрашув тақдирини тажрибали футболчилар ҳал қилишмоқда. Бу Про-лигада янги авлод чиқмаётгани билан боғлиқми ёки тажрибали футболчилар ўзларини Про-лигада яхши ҳис қилишмоқдами?

- Тўғри айтиб ўтдингиз. Клубда ўз академияси бўлмаса, барибир тажрибали футболчиларга таянади, ёш футболчилар кам бўлади. Бунга қисман қўшиламан. Ҳозирда қўқонлик ёш футболчиларимиз бор. Энди уларни пишириш керак. Академия ва мусобақалар ўтказмаган футболчилар катта жамоаларда йўқолиб қолишади. Бошқа жамоаларда легионерлар кўп. Биз эса легионерлар билан мақтана олмаймиз. Жамоамиз тажрибали футболчилар ва ёшларга таянади. Йил бошида ҳам буни айтганмиз. Келгусида ёшларимизга ҳам ўйин амалиёти берилади ва янги номларга ҳам эга бўламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика