UZ

Сўнгги янгиликлар

13:23Раҳмоналиев Россияга қайтадими?  3 12:51"Реал" ёш иқтидорларининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 12:23АПЛдан яна бир ҳимоячи "Ливерпуль" таклифини рад этиб, "Реал"ни танлади  1 12:00Бугунги ўйинлар: Янги йилни АПЛ билан бошлаймиз  0 11:41"Манчестер Сити" АПЛ тарихидаги энг қиммат футболчилардан бири бўйича катта молиявий йўқотишга учраши мумкин  0 11:10Александр Андроникашвили: "Андижон"га ўтишим жуда тез ва кутилмаганда содир бўлди"  1 10:50"Бунёдкор" ўринбосарлари мураббийи "Локомотив"га ўтди  1 10:20"Нефтчи" U-21 жамоасида украиналик мураббий иш бошлайди  4 09:58"Интер", "Барселона" ва "Ювентус" Жоау Канселуга қизиқмоқда  1 00:55Президент қарори билан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси қурилади  3 00:24Ироқ. Шерзод Темировнинг ягона голи "Арбил" клубига ғалаба тақдим этди. Футболчи ажойиб натижа қайд этмоқда  9 00:15Яйпанга катта футболни қайтариш ҳаракатлари бошланди  5 23:47Луис де ла Фуэнте: "Месси ва Роналду фаолиятини якунламасликлари керак"  4 23:18"Барселона", "Интер" ва "Боруссия" "Хайдук"нинг 18 ёшли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 22:30"Челси" яқин келажакда натижалар яхшиланмаса, Марескани истеъфога чиқариши мумкин  3

Даврон Файзиев: «Динамо»га ёрдам бериш учун келдим» Янгиликлар

Даврон Файзиев: «Динамо»га ёрдам бериш учун келдим»

«Динамо» - «Хоразм» учрашувидан кейин Самарқанд клуби янги бош мураббийи Даврон Файзиев дебюти ва ўйин борасидаги фикрларини билдирди.

«Икки кун олдин «Динамо» клуби раҳбарияти таклиф билан чиқишганида, ўйлаб кўриш учун вақт олгандим. Сабаби, жамоада тажрибали ва малакали мутахассислар ишлаётгандилар. Ҳозирдан айтишим керак, мен жамоага бировни ўрнини олиш учун эмас, имконқадар ёрдам бериш учун келдим. 

Барчамиз биргалашиб мақсад сари ҳаракат қиламиз. Бугун жамоага келганим учун, ҳали машғулот ўтказишга ҳам, жамоани тўлиқ ўрганишга ҳам улгурмадим. Жамоа ўйинини илк бор кузатиб, баҳо бериш қийин бўлсада, барча сингари футболчиларнинг бугунги ҳаракатидан ҳам, натижадан ҳам қониқмадим. Ўйин назорати тўлиқ «Динамо»да бўлсада, «Хоразм» битта вазиятидан гол уриб, ўйин якунигача ҳимояланди ва очкони қўлга киритди. Суперлигани мақсад қилган эканмиз, бундай баҳсларда 3 очко олишимиз шарт. Қолаверса, бугун жамоада иштиёқ ҳам кучли эмасдек кўринди. 

Қатор голли вазиятлардан ҳам фойдалана олмадик. Эртадан жамоа билан тўлиқ ишга киришиб, вазиятни ўнглашга интиламиз» - дейди «Динамо» янги бош мураббийи Даврон Файзиев.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика