Даврон Файзиев: "Бизда 13 нафар соғ футболчи қолди"

Narzulla Saydullayev
12 май 2017
"Металлург" - "Сўғдиёна" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрларини билдирди.
"Бугун икки марказий ҳимоячимиз дисквалификация туфайли майдонга туша олмади. Бундан ташқари Мамадалиев ва Рашидов жароҳат туфайли бизга ёрдам бера олишмади. Биринчи бўлимдаги иккита стандарт вазият барчасини ҳал қилди. Иккинчи таймда биз ҳаракат қилдик, аммо ҳисобни тенглаштира олмади.

Ҳаёт давом этади, ёш футболчиларга ишонч билдиргандик. Улар ҳозирча тўла ишончни оқлай олишмади. Бугунги ўйин учун менинг қўл остимда 13 нафар соғ футболчи бор эди.

Бу баҳона ёки бошқа нарса эмас. Шунчаки бор вазиятни айтаяпман. Булар йиғилиб қимматга тушди", - дейди Файзиев.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia