Даврон Чориев: "Хитой Тайпеидан олтин медаль билан қайтамиз деган умиддаман"

Narzulla Saydullayev
16 дек 2017
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Даврон Чориев Осиё чемпионатига қуръа ташлангач ўз фикрларини билдирди.

"Гуруҳимизда кучсиз жамоа йўқ. Осиё чемпионатидаги энг мураккаб гуруҳ десак ҳам бўлади. Япония терма жамоаси доим Осиёда кучли тўртликка кириб келади. Тожикистон ҳам сўнгги йилларда яхши натижаларга эришмоқда. Жанубий Корея билан ҳам осон ўйин бўлмаслиги аниқ.

Бу терма жамоалар ҳақида тўлиқ маълумотларни мураббийлар штабидан билиб оламиз. Хитой Тайпеидан олтин медаль билан қайтамиз деган умиддаман", - дейди Даврон Чориев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси "B" гуруҳида Япония, Тожикистон ва Жанубий Корея билан ўйнайди. Маълумот учун, футзал бўйича Осиё чемпионати–2018 мусобақаси 1–11 февраль кунлари бўлиб ўтади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia