Давид Вилья Ҳиндистон клубида иш бошлади

Sherzod Nurmatov
8 май 2021
Испания терма жамоаси собиқ форварди "Одиша"да фаолият юритади.

39 ёшли собиқ футболчи ўтган мавсум миллий чемпионатда охирги, 11-ўринни эгаллаган ҳинд клубининг глобал футбол амалиёти бўлимини бошқаради.

Вилья "Барселона", "  Атлетико", "Валенсия", "Нью-Йорк Сити", "Мельбурн Сити" ва "Виссел Кобе"даги ўйинлари билан танилган.

У 2010 йилги жаҳон чемпиони, Евро-2008 ғолиби саналади. "Барса" билан Ла Лигада икки марта ва Чемпионлар Лигасида бир марта зафар қучган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: odishafc.com

Ўхшаш янгиликлар