UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Александр Ежов: "Энди таркибни ўзгартирмасак бўлмайди"  0 22:02"Тоттенхэм" тўғридан-тўғри Англия Лига Кубогининг 1/8 финалига чиқди, рақиб – "Челси"   1 21:52Исломбек Исмоилов: "Олти нафар асосий таркиб футболчимизда жароҳат бор"  1 21:51Мората "Ювентус"да ўзига рақам танлади   2 21:34Азар ва Асенсио "Реал"нинг "Бетис"га қарши ўйин учун қайдномасидан жой олмади   0 21:15"Барса" Зинченкони бир йилга ижарага олмоқчи   2 20:55"Андижон" - "Бухоро" учрашувидаги голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  6 20:53Ромелу Лукаку: “Ирқчилик бутун Европада ҳали ҳам мавжуд"   4 20:49"Металлург" - "Локомотив" учрашувидаги голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  1 20:30Жамшид Саидов: “Четлатишдан сўнг ўйин умуман ўзгариб кетди"  6 20:23Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Бугунги муваффақиятни жамоамизнининг ҳақиқий ғалабасини кутган инсонларга бағишлаймиз. Сабаби..."  15 20:20"Манчестер Юнайтед" Умтити трансфери ҳақида бош қотирмоқда   3 20:02Суарес "Атлетико" учун тиббий кўрикдан ўтди   7 20:00"Йил жанги"га даъвогар тўқнашув учун ПРЕВЬЮ  0 19:52Андрей Микляев: “Курашларга бой ўйин учун футболчиларимга раҳмат айтаман“   3

Дастлабки жиддий ўйин Янгиликлар

Дастлабки жиддий ўйин

Сайтимиз журналисти Шаҳбоз Беғамов Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Янги мураббийлар штабининг ишига хулоса берадиган дастлабки учрашув.

Хавфсираётган нуқта: Марказий ҳимоя.

Кўнгил тўқ нуқтамиз: Қанот ва ҳужум.

Доим барқарор ва танлов кенг нуқта: Ярим ҳимоя.

Ўйин аҳамият жиҳатдан Саудия Арабистони учун нисбатан муҳимроқ ва бу рақибга қўшимча босим беради. Айнан шундан ва уйдаги “деворларимиз” — мухлислар кўмагидан максимал фойдаланиш лозим.

Бугунги ғалаба гуруҳдаги вазиятни биз учун кескин юмшатади.

Рақибда ўйин сифати Осиё Кубогига нисбатан тушган. Бизда эса аксинча, ўсиш кузатилган.

Саудиянинг мудофаа чизиғида муаммолар етарли. Биз эса фақат қанот орқали ҳужумни кескинлаштиряпмиз. Агарда рақиб бу “нуқтамиз”ни зарарсизлантирса, унда марказ орқали йўл излашга тўғри келади. Марказдан ҳужум ташкил этишда эса ҳозирча мақтана олмаймиз.

Саудия Арабистони терма жамоасини ютишга бўлган иммунитет аввалдан шаклланган ва бу жамоани қандай ютишни биламиз. Шу боисдан ҳам ортиқча ҳавотир йўқ.

Ҳаво совуқ, лекин Ўзбекистон термасига далда бўлиш ва миллий жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун стадионни тўлдириш лозим.

Олға ва омад, Ўзбекистон!", - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов телеграмдаги ўз каналида. 


Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика