Данн: "Диаш яқин йилларда жамоа сардори этиб тайинланса, ажабланмайман"
02 авг 2021 00:42
Янгиликлар
Данн: "Диаш яқин йилларда жамоа сардори этиб тайинланса, ажабланмайман"
"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Ричард Данн марказий ҳимоячи Рубен Диаш ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўтган мавсумда АПЛ марказий ҳимоячиларининг ҳеч бири у билан тенглаша олмади, шунинг учун умид қиламанки, у ўсишда давом этади. Ўйлашимча, у майдонда қандай ҳаракат қилиш кераклигини аллақачон ўзлаштириб олган ҳамда тажрибасини янада ошириши мумкин. Агар у яқин йилларда жамоа сардори этиб тайинланса, ажабланмайман. У барчани ҳайратда қолдира олди ҳамда ажойиб мавсум ўтказди", — дейди Данн.
Эслатиб ўтамиз, Рубен Диаш 2020 йилда "Бенфика"дан 68 миллион евро эвазига "Манчестер Сити"га ўтганди. Ўтган мавсумда у Премьер-лигада 32 та ўйин ўтказиб, битта гол урган. Ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2026 йилгача амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар