UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  6 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  3 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  3 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  22 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  8 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  16 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  18 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Даниел Гомес: "Ўзбекистоннинг машғулотларини ва видеоларини кўп кўргандик. Рақибни яхши ўрганганимиз самара берди" Янгиликлар

Даниел Гомес: "Ўзбекистоннинг машғулотларини ва видеоларини кўп кўргандик. Рақибни яхши ўрганганимиз самара берди"

Жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган Коста-Рика - Ўзбекистон (5:3) учрашувидан сўнг Коста-Рика терма жамоаси футзалчиси Даниел Гомес сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз?

- Ўта қийин баҳс бўлишини билардик. Мезбон жамоага қарши ўйнаётганимиз ҳам бизга ортиқча босим ўтказаётганди. Фақатгина ғалаба қозониш биз учун қониқарли натижа бўлар эди. Яратганга шукр, биз ижобий натижа қайд эта олдик.

- Ўзбекистон терма жамоасига ҳақида нималар дея оласиз? Ушбу жамоа сизларни нимаси билан ҳайрон қолдира олди?

- Ўзбекистон жуда тезкор жамоа эканлигидан хабарим бор эди. Терма жамоангиз бир ёки иккита пас орқали ўйнай оладиган жамоа. Рақиб жамоанинг қарши курашиш қанчалик қийин бўлмасин, биз ўзимизга керакли натижа қайд этишга мажбур эдик. Биз тўпни олиб қўя олдик ва голлар урдик.

- Коста-Рика терма жамоаси плей-офф босқичига йўл олди. Кейинги босқич ҳақидаги фикр билдириб ўтсангиз?

- Айни дамда биз ким рақибимиз бўлишини билмаймиз. Нидерландия Парагвайни мағлуб этганидан хабарим бор ва улар гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритишди. Биз учинчи ўринни энг яхши жамоа бўла олдик ва қайсидир гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган жамоага қарши ўйнаймиз. Ким рақиб бўлишидан қатъий назар биз фақатгина ғалаба қозониш учун ўйнаймиз.

- Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги учрашувда мағлубиятга учрашига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Хўш, биринчи навбатда Ўзбекистон бугунги баҳсда турли хил услубларда ўйнаганини таъкидлаб ўтмоқчиман, бу жамоа кўп вақтдан бери бирга ўйнаб келаётганига исбот бўла олади. Рақибимиз бугун бир-иккита пас орқали ҳужумга ўтди. Жамоа қандай ўйнашни ва тактикаларни ёддан билишидан хабаримиз бор эди. Бундай тезкор жамоаларга қарши ҳимояланиш осон вазифа эмас. Биз Ўзбекистон терма жамоасининг машғулотларини кузатиб бордик, видеоларини томоша қилдик. Ўзбекистонга қарши қандай самарали ўйнаш кераклиги ҳақида кўп бош қотиргандик. Барча меҳнатларимиз ўз самарасини берди ва бугун рақибимиз бизга кўп муаммо ярата олмади.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика