UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  0 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  4 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  37 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  24

ЦСКА билан ўйин, ўтказиб юборилган голлар, кейинги учрашув борасида Артём Филипосян қандай фикрда? Янгиликлар

ЦСКА билан ўйин, ўтказиб юборилган голлар, кейинги учрашув борасида Артём Филипосян қандай фикрда?

ОФК Кубоги 2-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – ЦСКА (3:2) учрашувидан кейин жиззахликлар ҳимоячиси Артём Филипосян фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мазкур ўйин қийин бўлишини билардик. Чунки ўз майдонида ўйнаётган ҳар бир жамоа тўлиқ куч билан ҳаракат қилади. Мухлислар далдаси катта ёрдам беради. Биз эса муҳим ғалабага эришиб, мақсадимиз сари яна бир қадам ташладик. Лекин ўйин жуда қийин кечди", – деди Филипосян. 

- Ўтказиб юборилган голлар хусусида нима дея оласиз?

- Ҳар сафар ҳимоячилар ва дарвозабон нолга ўйнаши жуда қийин иш. ЦСКА билан баҳсда иккита тўп олиб чиқдик. Демак, биз ўйин назоратини қўлдан чиқардик. Шунга қарамай, мақсадимиз ғалаба қозониш эди ва бунинг уддасидан чиқа олдик. Асосийси, шу.

- "Олтин Аср" билан бўладиган баҳсдан нималарни кутяпсиз?

- Сўзсиз бу финалга тенг ўйин бўлади. Эртадан бошлаб бўлажак рақибимизни ўрганишни бошлаймиз. Биз фақат ғалабани ўйлашимиз керак, чунки пешқадам жамоа кейинги босқичга йўлланма олади. "Олтин Аср"ни мағлубиятга учратишимиз муҳим аҳамиятга эга. Худо хоҳласа, биз "Олтин Аср"ни мағлуб этамиз ва Ўзбекистон халқини қувонтирган ҳолда ортга қайтамиз.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика