"Црвена Звезда" автобусини Косоводаги стадионга қўйишмади

Mirjalol Normatov
9 окт 2019
"Црвена Звезда" футболчилари ва мураббийлари жойлашган автобус Сербия Кубоги доирасида Косоводаги учрашувга киритилишмади.

Манбада айтилишига кўра, Косовонинг сиёсий ҳолати бунга ҳуқуқ бермаган ва автобус Белграддан ортга қайтишга мажбур бўлган. Кубок доирасидаги "Трепча" - "Црвена Звезда" учрашуви эса эртага бўлиб ўтади.

Сербия қонунчилигига кўра, Косово давлатнинг бир қисмига киради. Аммо косоволиклар буни тан олишмайди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal