UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05"Андижон" - "Аркадағ". Асосий таркиблар маълум  12 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  7 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  5 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  7 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  9 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  12 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  15 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  20 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  4 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  7 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  20 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19

«Пахтакор» «Металлург»ни қийинчилик билан мағлуб этиб, турнир жадвалининг биринчи поғонасига кўтарилиб олди Янгиликлар

«Пахтакор» «Металлург»ни қийинчилик билан мағлуб этиб, турнир жадвалининг биринчи поғонасига кўтарилиб олди

Coca Cola Суперлигаси 18-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Металлург" учрашуви якунланди.


"Пахтакор" – "Металлург" 2:1 
Гол: 24 - Забиҳилло Ўринбоев, 34 - Пшемислав Банашак (Ҳожиакбар Алижонов), 56 - Аббос Файзуллаев (Ҳожиакбар Алижонов)
9 сентябрь 2022 йил. Тошкент, “Пахтакор” Марказий стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Зуфар Элибоев, Олим Абдувосилов, Олим Тўйчибоев
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Аббосхон Аҳроров

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев ( 63.Муҳаммадали Ўринбоев, 68), 10.Драган Черан (28.Диёр Холматов, 83), 13.Илия Мартинович, 17.Достонбек Ҳамдамов (Аббос Файзуллаев, 46), 19.Пшемислав Банашак (46.Шаҳриёр Жабборов,90+2), 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев, 88.Шаҳзод Азмиддинов.
Захира: 33.Элдорбек Суюнов, 23.Шерзод Аъзамов, Беҳзод Неъматов, Муҳаммадали Мансуров, 77.Достонбек Турсунов.

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 4.Керим Палич, 9.Забиҳилло Ўринбоевn (19.Эргаш Исмоилов, 63), 10.Бектемир Абдуманнонов, 14.Аброрбек Тошқўзиев (7.Бобурбек Фарходов, 63), 18.Анвар Ғофуров, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 30.Иброҳим Ибрагимов, 80.Фаррух Иброҳимов, 97.Муҳаммадали Алиқулов.
Захира: 87.Акмал Ортиқов, 6.Худойшукур Сатторов, 16.Жасур Холтўраев,  20.Далер Шарипов, 28.Носиржон Абдусаломов, 90.Жасур Ашуров, 94.Фарҳод Бекмуродов

Огоҳлантириш: 32 - Керим Палич, 41 - Одилжон Ҳамробеков, 58 - Александр Лобанов, 62 - Фарҳод Бекмуродов, 88 - Шаҳзод Азмиддинов


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! «Пахтакор» «Металлург»ни қийинчилик билан мағлуб этиб, турнир жадвалининг биринчи поғонасига кўтарилиб олди

90+2. Ўзгариш: Банашакнинг ўрнига Жабборов майдонга тушди

90+1. Бобурбек Фарходов сўнгги дақиқаларда яхши имкониятга эга бўлди, бироқ бекободликлар ҳужумчисининг боши билан берган зарбасига озгина аниқлик етишмади

Ҳакам иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди

88. Огоҳлантириш: Азмиддинов огоҳлантирилди 

87. «Пахтакор»нинг бешта ўйинчиси «Металлург»нинг иккита ҳимоячисига қарши қолганди, бироқ «Шерлар» яхши имкониятдан фойдалана олмади

83. Ўзгариш: Черанинг ўрнига Холматов майдонга тушди

81. Алижоновни бугун ҳеч ким ҳеч қанақасига тўхтата олмаяти. Бу сафарги узатмасига Банашак етиб кела олмади

75. Файзуллаев ўйинга ажойиб тарзда қўшилиб кетди. Унинг ажойиб узатмасидан сўнг Ўринбоев зарба йўллади, бироқ зарбага аниқлик етишмади

72. Черан Файзуллаевни жуда қулай вазиятга чиқариб юборди, бироқ Аббоснинг зарбасига аниқлик етишмади

68. Ўзгариш: Турғунбоевнинг ўрнига Ўринбоев майдонга тушди

63. Ўзгариш: Фарходов  ва Исмоилов майдонга тушди. Улар Ўринбоев ва Тошқўзиевни алиштиришди

62. Огоҳлантириш: Фарҳод Бекмуродов огоҳлантирилди

58. Огоҳлантириш: Лобaнов огоҳлантирилди

62. ҚУВВАТОООООВ! Уринбоев ва Ғофурбековнинг жуда кучли зарбаларини дарвозабон қайтармоқда

56. ГОООООООООЛ. Файзуллаев ҳисобни ўзгартирмоқда  

46. Ўзгариш: Достон Ҳамдамов ўрнига Аббосбек Файзуллаев майдонга тушди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди. Жамоалар дастлабки 45 дақиқаликни ажойиб тарзда ўтказишди. Ҳар икки жамоа ҳам ўз омадини ҳужумдан қидирмоқда.  

Ҳакам биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берди 

45. Алижоновдан навбатдаги ажойиб узатма, бироқ бу сафар Банашакнинг зарбасига аниқлик етишмади

41. Огоҳлантириш: Одил Хамробеков огоҳлантирилди

39. ҚАНДАЙ ҚИЛИБ!!!! Драган боши билан бўш дарвозанинг тўсини пойлади, қайтган тўпга яна Драган зарба берди, бу сафар Лобановдан ажойиб сейв

34. ГООООООООЛ. Алижоновдан ажойиб узатма, узатмани эса Банашак голга айлантирмоқда

32. Огоҳлантириш: Палич ҳакам томонидан огоҳлантирилди

30. Ҳамдамовнин зарбасини дарвозабон бартараф этди. Шундан сўнг меҳмонлар тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Бектемир Абдуманноновнинг зарбасини дарвозабон бурчакка чиқариб юборди

27. Сардор Собирхўжаевнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

26. Бектемир Абдуманноновнинг ажойиб зарбасини дарвозабон ушлаб олди

24. ГОООООООООЛ. Забиҳилло Ўринбоев ҳисобни очди

23. ПЕНАЛЬТИ. Ҳакам Қувватов Урунбоевни йиқитди деб ҳисоблади.

21. Забихилло Ўринбоевни Санжар Қувватов ушлаб олди

19. Мезбонлар жарима зарбасини амалга оширишди. Лобановдан қайтган тўпни Банашак деярли бўш дарвозага кирита олишмади.

16. Турғунбоев ва Сайфиев қанотда яхши ҳаракат қилишди ва Азизбекдан кучли зарба. Лобановдан эса сейв

15. Бектемир Абдуманноновнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди. Учрашувдаги илк аниқ зарба

14. Банашак яхши имкониятга эга бўлди, бироқ Лобанов ундан қачонроқ ҳаракат қилди ва тўпни эгаллаб олди

6. Металлургнинг хавфли қарши ҳужуми. Абдуманнонов оширган тўпни Илия Мартинович қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

4. «Пахтакор» бурчак зарбасини амалга оширди, бироқ меҳмонлар ҳимоячилари қийинчиликсиз тўпни чиқариб юборишди


УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:30да бошланади.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика