UZ

Сўнгги янгиликлар

08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  1 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   4 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  14 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  31 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  419 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  5 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  9

Coca Cola Суперлигаси. "Андижон" Хебайнинг голи эвазига "Бухоро" майдонида ғалаба қозонди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Андижон" Хебайнинг голи эвазига "Бухоро" майдонида ғалаба қозонди

Coca Cola Суперлигаси 13-тури старт олмоқда.

"Бухоро" — "Андижон" 0:1

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

Қанот ҳакамлари: Жалгасбай Сарсенов, Дамир Искандеров

Захира ҳаками: Маъруф Тиллоев

VAR ҳаками: Найим Қосимов

AVAR ҳаками: Элнур Дониёров

Назоратчи: Константин Смирнов

Комиссар: Саид Шохруҳ

Гол: Рубин Хебай, 0:1 (50)

"Бухоро": 20. Сардор Қобулжонов, 5. Дилшод Жўраев, 9. Алeксандр Касьян, 10. Ҳумоюнмирзо Иминов, 14. Рустамжон Абдуҳамидов, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 24. Сардорбeк Иззатов (4. Миржалол Жумаев, 77), 25. Аббосжон Отахонов, 70. Алeксандар Станиславлевич, 80. Фарруҳжон Иброҳимов, 88. Всeволод Нихаев

Захира: 1. Амон Бакаев, 6. Бeкзод Камолов, 15. Обид Жўрабоев, 28. Соҳиб Муҳаммадиев, 29. Чингизхон Коиров, 77. Файзуллобeк Жуманқўзиев, 91. Асилжон Бeгимқулов, 99. Жавоҳир Рўзиев

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 21.Илдар Маматказин, 66.Илҳомжон Алижанов, 14.Абдураҳмон Комилов, 4.Дилшоджон Комилов, 9.Леван Арвеладзе, 8.Фарҳодбек Бекмуратов (10.Илҳомжон Абдуғаниев, 60), 26.Муҳаммадкарим Тоиров (23.Шерзод Эсанов, 86), 13.Сардорбек Азимов (11.Сардор Абдунабиев, 77), 17.Фарҳоджон Соҳибжонов (88.Нодари Кавтарадзе, 46), 99.Рубин Хебай (7.Бобурбек Фарҳодов, 86)

Захира: 12.Моҳирбек Комилов, 5.Абдулвоҳид Ғуломов,19.Суҳроб Бердиев, 28.Исломбек Маматказин

Огоҳлантириш: Илдар Маматказин (13), Сардорбeк Иззатов (45), Муҳаммадкарим Тоиров (70)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. Эътиборингиз учун раҳмат, кейинги ўйинларда кўришгунча!

90+3. Болалигимда футболчи бўлиб, одамлар мени телевизорда томоша қилишларини истардим. Лекин шифокорлик орқали ҳам орзуларни рўёбга чиқариш мумкин экан.

90. Иккинчи бўлимга мен мактабда ёқтирган баҳога тенг дақиқа қўшиб берилди. Лекин, афсуски, йигит баҳога ўқиганман.

90. Диққат, акция! Мезбонлар футболчисининг тепган тўпини стадион ташқарисидан топган одамга ўша тўп совға қилинади.

86. Яна ўзгаришлар.

83. "Бухоро" футболчисининг жаримадан тепган тўпи икки қаватли дарвоза бўлганида, нақ тўққизликдан жой олган бўларди.

79. Иминовнинг бурчакдан узатмаси жарима майдонидаги барчани осмонга қарашга мажбур этди.

77. Иккала жамоа таркибида ўзгариш рўй берди.

73. "Андижон" футболчисининг зарбасидан сўнг негадир пойтахтдаги янги қурилаётган уйларнинг нархи ёдимга тушиб кетди. 

68. Илтимос, оёқ кийимларингни ечиб тўқнашинглар. Сизларни кўриб, менинг оёқларим зирқираяпти.

65. "Бухоро" марказий стадони атрофида сайр қилиб юрганлардан эҳтиёт бўлишини сўраб қоламан, ҳозиргина Станиславлевич зарба йўллади. Кечиккан бўлсам, узр сўрайман.

60. Ўзгариш, аниқроғи, майдонда энди бошқа ўйинчи ётибди.

57. Ортдан қолган бир соатни таҳлил қиладиган бўлсак, 20 дақиқа футболчиларни, 40 дақиқа уларга тиббий ёрдам кўрсатаётган шифокорларни кўришга муваффақ бўлдик.

53. Мезбонларнинг стандарти бартараф этилди.

50. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Рубин Хебай гол урмаганида, эрталаб кўзимни очган бўлардим.

47. Иккинчи бўлим ҳам курашувчан руҳда бошланди. Нима бало, жамоалар ўйиндан аввал дорихоналар билан келишиб олганми дейман.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Яна кимдир майдонда жароҳат олиб ётибдими десам, биринчи бўлим якунланиб қолибди.

45+1. Арвеладзенинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб, майдон ташқарисига равона бўлди.

45. Иззатов огоҳлантирилди.

37. Мезбонлар жарима зарбаси ишлаб олди. Станислаевичнинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

34. Биринчи бўлимнинг энг яхшилари — шифокорлар.

27. Ўйин сўнгига қадар жамоалар шифокорларини яқиндан таниб олсам керак.

22. Дастлабки дақиқалар қизғин руҳда ўтмоқда. 20 дақиқада атиги икки маротаба ташқарига айланиб келишга улгурдим.

19. Андижон футболчисидан зарба. Мактаб даврида шунақа тепганимда, шерикларим мени сўкишарди. Тўғрироғи, ичида шунақа гапиришарди тўпнинг эгаси мен бўлганим учун.

17. Иминов бурчакдан тўпни ўйинга киритишда рақибини алдади, аммо ўзини тўп алдаганини кейин сезди. Эркин зарба.

13. Илдар Маматказин дастлаб бир рақибини йиқитди, ундан кўнгли тўлмагач, иккинчисини ҳам курагини ерга текказди ва ҳакам эътирофига сазовор бўлди.

13. Соҳибжоновнинг зарбасига аниқлик етишмади.

11. Станиславлевич супер узатма амалга оширди. Рақиб посбонига.

7. Футболчилар кўзига оқ бўлиб кўринган нарсага оёқ ташламоқда, бироқ бутсалар арзон турмайди, оёқни даволаш ҳам.

5. Жамоалар футболни соғиниб қолишгани сезилмоқда. Икки дақиқа ичида икки марта жиддий қўполлик ишлатилди.

1. Учрашув бошланди!

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! ФИФА кунларидан сўнг Суперлига баҳслари яна старт олди. Бугун Бухорода маҳаллий жамоа андижонликларга қарши майдонга тушади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика