Coca Cola Суперлигаси. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари
11 июл 2023 02:00
Янгиликлар
"Олимпик" ҳужумчиси Руслан Жиянов 1-турнинг 7-дақиқасида "Пахтакор" дарвозаси томон белгиланган 11 метрли жарима зарбасини амалга оширмоқда.
1-турдан ўрин олган "Сурхон" — ОКМК учрашувида Силванус Нимели ва Абдулла Абдуллаев ҳаводаги тўп учун кураш олиб бормоқда.
"Турон" клубининг жажжи мухлиси "Бухоро"га қарши ўйинни тасвирга олмоқда.
"Олимпик" футболчиси Абдурауф Бўриев 2-тур доирасида "Сўғдиёна"га қарши баҳсда ҳаводаги тўп учун кураш олиб бормоқда.
Раҳимбек Каримов "Сурхон" футболчисига нисбатан қўпол ўйнагани учун "Андижон" футболчисига қизил карточка кўрсатмоқда.
"Бунёдкор" сардори Давронжон Эргашев 2-тур доирасида ОКМКга қарши ўйинда жамоасининг ғалабасини нишонламоқда.
"Пахтакор" ҳужумчиси Драган Черан "Навбаҳор" дарвозасини ишғол қилмоқда.
"Бунёдкор" посбони Суҳроб Султонов "Андижон" футболчисининг 11 метрли жаримадан тепган тўпи дарвозасига киришига йўл қўймади.
"Сўғдиёна" ва "Нефтчи" футболчилари тўп учун яккакурашда иштирок этмоқда.
"Турон" футболчиси Ҳумоюн Муртозаев "Сурхон"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.
"Бухоро" футболчиси Файзулло Жуманқўзиев жароҳат олганига қарамасдан, "Сурхон"га қарши ўйинни давом эттирмоқда.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари — Маҳмуд Маҳамаджонов ва Саидафзал Аҳроров "Бунёдкор" — "Турон" учрашувидан аввал саломлашмоқда.
4-турдан ўрин олган "Олимпик" — "Андижон" учрашувида ҳаводаги тўп учун кураш кечмоқда.
"Олимпик" футболчилари "Турон"га қарши ўйинда "жонли девор" ҳосил қилишмоқда.
"Андижон" мухлислари "Нефтчи" га қарши ўйинда жамоасини қўллаб-қувватлаш учун шай ҳолатда турибди.
"Навбаҳор" футболчиси Жамшид Искандеров ОКМКга қарши ўйинда пенальтидан гол уриб, ҳисобни очмоқда.
"Қизилқум" футболчиси Диёр Раҳматиллоев "Пахтакор"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.
"Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович "Пахтакор"га қарши ўйинда тўпни тўхтатиш бўйича шогирдларига маҳорат дарси ўтаб бермоқда.
ОКМК сардори Санжур Турсунов "Металлург" футболчиси Шаҳзод Неъматжоновга нисбатан қўполлик ишлатди ва майдондан четлатилди.
"Бухоро" дарвозабони Сардор Қобилжонов "Олимпик" футболчиси Отабек Жўрақўзиев билан тўп учун курашда устун келди.
"Бунёдкор" ҳужумчиси Жасур Ҳакимов ва "Насаф" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов тўп учун курашмоқда.
"Бунёдкор" ҳимоячиси Музаффар Олимжоновга нисбатан "Сурхон"футболчиси қўпол ўйин намойиш этди.
ОКМК посбони Валижон Раҳимов "Пахтакор" ҳужумчиси Драган Чераннинг бош билан йўллаган зарбасини қайтара олмади.
"Турон" футболчиси "Навбаҳор" вакили билан тўп учун курашмоқда.
"Насаф" посбони Абдувоҳид Неъматов жамоадошининг "Олимпик"га урган голини нишонламоқда.
"Сўғдиёна"нинг фахрий ишқибози жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Андижонга борди.
"Нефтчи" ҳужумчиси Тома Табатадзе "Сурхон" дарвозасини ишғол қилмоқда.
ФИФА президенти Жанни Инфантино 9-турдан ўрин олган "Бунёдкор" — "Олимпик" учрашувига ташриф буюрди.
ОКМК ҳимоячиси Виталий Денисов "Қизилқум"га қарши баҳсдан сўнг томошабинлар билан "селфи" ҳолатида суратга тушмоқда.
"Пахтакор" посбони Санжар Қувватов "Турон" ҳужумчиси Ҳумоюн Муртозаевнинг пенальтидан тепган зарбасини қайтармоқда.
"Сўғдиёна" дарвозабони Милан Митрович "Турон"га урилган голни нишонламоқда.
"Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев "Пахтакор"га қарши ўйинда нимадандир норози.
Таниқли шарҳловчи ва бошловчи Зафар Имомхўжаев ОКМК — "Андижон" ўйинида.
"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Суҳроб Иззатов "Нефтчи" ҳужумчиси Тома Табатадзени "миниб олди".
"Металлург" дарвозабони Александр Лобанов "Сурхон"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан кейин кўзёшларини тия олмади.
"Турон" мухлиси ОКМКга қарши баҳсда жамоасини жон-жаҳди билан қўллаб-қувватламоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец "Олимпик" — "Нефтчи" учрашувини кузатиб бормоқда.
"Бунёдкор" футболчиси Игорь Ивановичнинг "Навбаҳор"га қарши ўйиндаги йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейинги ҳолати.
"Андижон"га қарши ўйинда "Қизилқум" "жонли девор"и.
ОКМК аъзоси Сияваш Ҳақназарий "Бухоро"га урган голини шундай нишонлади.
"Андижон" ҳимоячиси Илҳомжон Алижонов "Турон"га қарши ўйинда бош билан гол урмоқда.
"Олимпик" футболчиси "Навбаҳор"га қарши ўйинда тўпни чиройли тўхтатишга ҳаракат қилмоқда.
ЎзПФЛ вакили "Сўғдиёна" — "Насаф" учрашувида.
"Пахтакор" — "Сурхон" учрашуви ҳаками Раҳимбек Каримов ВАРга эътибор қаратмоқда.
"Сурхон" ҳимоячиси Шоҳжаҳон Султонмуродов "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Хислат Ҳалиловга нисбатан қўполлик ишлатди.
Жажжи "Турон"чилар "Қизилқум"га қарши ўйинда.
"Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов ОКМКга қарши ўйиндаги ғалабани жамоа ишқибози билан бирга нишонламоқда.
"Бунёдкор" посбони Суҳроб Султонов "Пахтакор" ҳужумчиси Драган Черан томонидан йўлланган зарбани қайтармоқда.
"Навбаҳор" футболчиси Остон Ўрунов "Нефтчи"га қарши ўйиндан олдин ойнинг энг яхши футболчиси совринини қабул қилиб олмоқда.
"Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаяннинг "Нефтчи"га қарши ўйиндан кейинги ҳолати.
"Андижон" ҳужумчиси Рубен Хебай "Пахтакор" дарвозасига урган голини Тошкентга ташриф буюрган мухлислари қаршисида нишонлади.
"Нефтчи" — "Насаф" учрашувидан кадр.
Сизга қайси сурат ёқди? Изоҳларда ёзиб қолдиринг.
Оқил Абдубарноев тайёрлади.
Фикрлар