UZ

Сўнгги янгиликлар

09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  5 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  10 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  5 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  33 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  11 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  12 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6

Coca-cola Суперлига ва Про лига Қатар-2022 мундиали стартига қадар якунига етади Янгиликлар

Coca-cola Суперлига ва Про лига Қатар-2022 мундиали стартига қадар якунига етади

Бугун — 13 июнь санасида ЎзПФЛ Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Қўмита аъзоларидан Олимхон Аҳмедов, Тўлабек Акрамов, Баҳодир Мирзаев, Мақсуд Каримов, Ойбек Иброҳимхонов ҳамда Диёр Имомхўжаев йиғилишда бевосита иштирок этди. Алишер Юсупов, Азиза Татлимуратова ҳамда Одил Аҳмедов сафарда эканлигидан келиб чиқиб, Zoom платформаси ёрдамида қатнашди.

Шу йилнинг сентябр ойида Хитой Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши ва катта эҳтимол билан унинг футбол турнирида Темур Кападзе бошқарувидаги олимпиячилар иштирок этиши керак эди. Бироқ пандемия сабабли мазкур мусобақа қолдирилди. Ўз-ўзидан тақвимда баъзи ўзгаришларни амалга ошириш зарурияти вужудга келди.

Хабарингиз бор, шу йилнинг 21 ноябрь куни Қатарда ҳар тўрт йилликнинг энг йирик футбол мусобақаси — жаҳон чемпионати старт олади. Гарчи унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирок этмаётган бўлса-да, миллионлаб ўзбекистонлик ишқибозлар мундиални томоша қилади. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ мавсумни 21 ноябрга қадар якунлаш таклифи билан чиқди ва буни бир неча факторлар билан асослади. Якунда Ижроқўм мазкур қарорни бир овоздан тасдиқлади.

Шундан келиб чиқиб, Coca-cola Суперлига II давраси 1 августда, Про лиганинг танаффусдан кейинги 14-тури эса 5 августда старт оладиган бўлди. Ўзбекистон Coca-cola кубогининг финал ўйини 30 октябрь куни Бухорода ташкил этилади. Бунда эҳтимолий об-ҳаво ҳамда финални томоша қилиш учун ташриф буюрадиган саёҳатчилар масаласи ҳам инобатга олинди. Про лиганинг сўнгги тур ўйини 13 ноябрь куни бўлиб ўтади, Суперлига эса 19 ноябрь кунги беллашувлар билан мавсумни якунлайди. Ҳар икки лига ўртасидаги ўтиш ўйини 26 ноябрь куни ташкил этилади.

Мавсумнинг умумий тақвимини мана шу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин. Аёллар чемпионатининг танаффусдан кейинги давоми аёллар термасининг япониялик бош мураббийи билан суҳбатдан кейин шакллантирилади. Шундан келиб чиқиб Биринчи лига ва U19 чемпионати тақвими тузилади.

2023 йилги мавсум старти ҳамда якуни бўйича режалар, Лига кубогининг 2022 йилдан 2023 йилга қолдирилиши (Осиё ўйинларининг бекор бўлишидан келиб чиқиб), трансфер ойналари саналари бўйича келишувлар ҳақида тез орада алоҳида хабар берилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика