Coca Cola Суперлига 24-тур. Анвар Ғофуров бугунги учрашувлар олдидан жамоаларнинг имкониятини қандай баҳолади?

Iskandarov Abdulaziz
2 ноя 2022
Coca Cola Суперлига 24-тур учрашувлари бошланишига бир неча соат қолди.

Мазкур учрашувлар олдидан таниқлик собиқ футболчи Анвар Ғофуров ўз фикр ва тахминлари билан ўртоқлашди. Жамоаларнинг имкониятларини баҳолади. 

— Икки жамоа жадвалда ёнма-ён жойлашган. Шу боис яхши ва курашга бой учрашув курамиз, деб ўйлайман. Бу баҳсда  "Олимпик" жамоаси ғалаба козониб ўз ўрнини яхшиласа бўлади.


— "Қизилқум" бу ўйинда фаворитдек кўриняпти. Лекин жамоага осон бўлмайди. Чунки "Қўқон-1912" очко жуда зарур паллада. Ўз ўрнини сақлаб қолиши учун астойдил интиляпти. Бу борада қўқонликларда имконият бор, деб ўйлайман. 


— Мазкур беллашувда ким ғалаба қозонишини аниқ айтиб бўлмайди. Чунки икки жамоа сафида тажрибали ва иқтидорли футболчилар йиғилган. Вазиятлардан унумли фойдаланган томон ғалаба қозонади. Фикримча, "Нефтчи"да 45, АГМКда 55 фоиз имконият бор. 


— "Пахтакор" учун ҳам бугун осон ўйин ўтмайди. Барибир об-ҳаво ўз таъсирини ўтказади. "Сўғдиёна" осонликча таслим бўлмайдиган жамоалар сирасига киради. Улуғбек Бақоев шогирдлари майдонда доим охиригача курашади. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia