UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44"Қизилқум" бош мураббийи соғлиғидаги муаммолар туфайли Сербияга кетди. Клубга вақтинчалик мураббий тайинланди  1 18:18"Бухоро" яна "Жар"да ўйнайди  5 17:51"Хоразм" кейинги икки уй ўйинини сафарда ўтказади  2 17:30Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси Қирғиз Республикаси билан жанговар дуранг қайд этди  0 17:11Марушич, Жоржевич, Ратиньо, Муҳитдинов... Суперлига 4-тур рамзий терма жамоаси  5 16:50Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабони, "Нефтчи" ҳужумчиси ва 53 ёшли мураббий — Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари  2 16:25"Саутгемптон" бош мураббийи 108 кунда ишдан бўшатилди  2 16:08Футбол мухлислар билан гўзал! "Андижон" "Машъал" устидан қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:53Гиорги Папава: "Мавсумни қандай бошлаганимиз ҳақида гапиришга ҳали эрта"  0 15:38Анвар Ҳожимирзаев: "Янги мавсумда совринли ўринлар учун курашамиз"  1 15:20ЎФА қошидаги футбол ҳакамлари академиясининг талаблари эълон қилинди  1 14:57"Шер" овига чиққан "бўрилар" ГАЛЕРЕЯ  4 14:35"Венгер қонуни", секундомер, мураббийлик челленжи — FIFA ва IFAB янги қоидаларни жорий этди  10 14:05"Динамо" меҳмонда ОКМК билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:51ЎФА Абдуқодир Ҳусанов каби юлдузларни ўз ҳимоясига олиши керакми?  16

Чипта нақд, энди мундиалгача ухлаб қолмаслик керак Янгиликлар

Чипта нақд, энди мундиалгача ухлаб қолмаслик керак

Кечаги оқшомни футболга бағишладим десам муболаға бўлмайди.

Суперлигадан бошланган томоша Саудия орқали Европа сари йўл олди. Барчасини эсон-омон ниҳоясига етказиб, шуни пайқадимки, уйқумни ҳам стадионда унутиб қолдирган эканман. Вақтни зое кетказмасдан фильм томоша қилишни бошладим. У ҳам футбол ҳақида. Аббос Киаростамининг дадам туғилган даврда суратга олган "Футбол ишқибози" фильми ижобий таассурот қолдирди. Тан оламан, фильм туфайли эрта уйғонишимга Женисбек Пиязовдан баландроқ овозда куйлаган будилник ҳам ёрдам бера олмади.

Картина сюжети тахминан шундай: Эроннинг Малайер шаҳридаги камбағал оила фарзанди футбол жинниси эди, ҳар куни кўча чангитиб тўп тепарди. Мактабдаги ўқиши эса меникидан фарқ қилмаган ва ҳар йили имтиҳондан йиқилган. У севимли жамоаси "Персеполис"нинг ўйинини томоша қилиш учун Теҳронга бормоқчи бўлади. Сафар харажатлари учун эса ҳатто ўғирликка қўл уриб, шаҳар аҳолисини бир қанча усуллар билан чув туширади.

Хуллас, болакай орзуси сари дадил қадам ташлаб, Теҳронга етиб боради, бор пулини сарфлаб бўлса-да, чиптафурушдан чипта сотиб олади ва стадионга киради. Фильм "Шум бола" асари бироз ёдга солиб юборади. Чиптафуруш воқеасининг ўзи ҳам бошимиздаги хотира картасидан ҳали ўчиб улгурмаган нималарнидир эслатади. 

Биламизки, Эронда футболга бўлган талаб юқори ва трибунада жой тақчиллиги юзага келиши мумкин. Ўйин бошланишидан уч соат илгари стадион ҳудудига кирган болакай қовжиратаёган қуёш нури остида вақт ўтказишни истамасдан салқинроқ ерда майса устида кутишга қарор қилади ва пинакка кетиб қолади. Уйқусидан уйғонган бола стадион томон шошиб югуради ва шуни кўрадики, ўйин якунланиб, тозалик ходимларидан бошқа барча стадионни тарк этиб улгурганди...

Фильмга оғиб кетиб, айтмоқчи бўлган фикримдан бироз узоқлашдим. Демоқчиманки, кеча Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионати чиптасини қўлга киритди. Ҳар ҳолда фильмдаги болакай сингари уддабурон фитна усулида эмас. Навқирон футболчилар чинакам меҳнати ва машаққатли ғалабалари эвазига Теҳронга эмас, ундан сал нарироққа йўл олишади.

Ўсмирларнинг икки ўйини икки хил таассурот қолдирган бўлиши мумкин. Биринчи ўйинда таиландлик футболчининг четлатилиши тугал хулоса чиқаришга бироз тўсқинлик қилди. Иккинчи ўйинда эса қондош уйғур футболчилари етакчига айланган хитойликлар баъзи камчиликларимизга кўзгу тутиб беришди.

Рақамлар билан бошингизни қотирмоқчи эмасман, зийрак "миллионлар ўйини" ишқибозлари кечанинг ўзидаёқ статистикани кола қилиб ичиб юборишган.

Демоқчиманки, мундиал чиптасига эга бўлган укаларимиз фильм қаҳрамонига ўхшаб "ухлаб қолишмасин". Ҳа, улар муносиб эътироф этилишга лойиқ, бироқ уларсиз ҳам нормал ўтадиган тадбирлар, яна қандайдир учрашувларга жалб этилмаслигини, шунингдек, ҳали турнир якунланмасдан туриб, мундиал ҳақида ширин хаёллар оғушида бўлмаслигини истардим.

Биринчи вазифа бажарилгандир, аммо ҳали кепкаларни осмонга ирғитишга эрта деб ўйлайман. Бу футболчилар шунчаки жаҳон чемпионати иштирокчиси деган ном билан қолиб кетиши керак эмас. Ўзбекистонликларнинг нималарга қодир эканлигини бир неча ёш катта бўлган акаси амалда намоён этиб берди. Демак, бизнинг чегарамиз Қатарда тугаб қолмаслиги керак. Мундиалга эса Осиё чемпиони деган ном билан бориш ўзгача файз бағишлайди.

Ҳа, уларнинг "ухлаб қолмаслиги" учун бош мураббий анча тер тўкишига тўғри келади. Умид қиламанки, Ислом Исмоилов деганда, унинг "Турон"даги шов-шувли интервьюлари билан эмас, Осиё кубоги ва жаҳон чемпионатидаги ижобий натижалари билан ёдга оламиз. Футболчилар қайд этган натижа эса жамият ижтимоий ҳаётида сиқимаслик ҳақида мусиқий маслаҳат бераётган ҳамда нотўғри операция қилинган блогер мурожаатидан кейинги учинчи воқеага айланади.


Оқил Абдубарноев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+2   
07 апр 14:06:51
Акрамжон Халилов
Футбол учун жонини бериб ишлайдиган, ич ичидан жон куйдирадиган мураббий ва хизматчилар кўпайсин. Исмоилов ҳам шундай инсонлардан бири деб биламан.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика