UZ

Сўнгги янгиликлар

17:08Туанзебе, Балеба, Амад, Маҳрез... Африка Миллатлари Кубоги гуруҳ босқичи рамзий жамоаси  0 16:42"Леганес" аъзоси Лазизбек Мирзаев Ўзбекистонга қайтмоқда  5 16:20Қосимов Ироқ чемпионати 9-турининг рамзий жамоасидан жой олди  1 15:58Станислав Андреев бутсаларини михга илди  6 15:34Манба: Каннаваро Қатардаги машғулотларга кенгайтирилган таркибдан жой олган футболчиларни чақиради  2 15:05"Челси" раҳбарияти янги мураббий танлашда қайси тамойилга амал қилиши маълум  1 14:38Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!  11 14:10"Андижон" вингери "Бухоро"га ўтиши мумкин  5 13:42Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди  15 13:19Расман: Олег Зотеев "Локомотив"га қайтди  3 12:57ОКМК футболчиси Австралия клубига ўтди  3 12:30"Насаф" Бозоров ва Голбан билан хайрлашди  14 12:24Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  28 12:102026 йилда бўладиган халқаро мусобақалар  3 11:44"Нефтчи" Туркияга йўл олмоқда. Таркибда кимлар бор?  11

“Чиғатой”да ЎФА томонидан ташкил қилинган болалар гуруҳлари фаолият юритмоқда Янгиликлар

“Чиғатой”да ЎФА томонидан ташкил қилинган болалар гуруҳлари фаолият юритмоқда

Ўзбекистон Футбол Федерацияси юртимизда футболни оммалаштириш, болалар футболини ривожлантириш, терма жамоаларимизга муносиб номзодларни етказиб бериш мақсадида турли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Мамлакатимиздаги истеъдодли болаларни саралаб олиб, уларни футбол билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш, ёш футболчиларнинг савиясини ўстириб бориш, янги истеъдодларни кашф қилиш мақсадида, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан  “Чиғатой” спорт базасида истеъдодли болалар футбол гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, бу ерда 220 нафарга яқин 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар футбол сир-асрорларини ўрганишмоқда.

Ушбу гуруҳларга ЎФА томонидан Зайниддин Тожиев, Элдор Магдеев, Ҳикмат Ҳошимов каби ўтмишнинг футбол юлдузлари ва миллий терма жамоа аъзолари жалб қилинган бўлиб, ҳозирда жами 12 нафар мураббий фаолият олиб бормоқда.

Ҳар бир чизиқда ҳаракат қилувчи футболчилар билан алоҳида мураббийлар иш олиб боришини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур. Масалан, дарвозабонлар мураббийи ёш футболчилар билан алоҳида машқлар олиб борса, ҳужумчилар мураббийи эса ёш футболчиларда тезкорлик, кучли зарба йўллаш, тўпурарлик каби хусусиятларни шакллантириб боришмоқда.


“Чиғатой” спорт мактаби азалдан юртимизда машҳур бўлган. Бу ердан Миржалол Қосимов, Игор Шквирин каби кўплаб футболимиз юлдузлари етишиб чиқишган. Кейинчалик турли сабабларга кўра бу ердаги мактаб ўз фаолиятини тўхтатиб қўйган эди. Аммо Ўзбекистон футбол ассоциациясига янги раҳбар келганидан кейин биринчилардан бўлиб ушбу футбол мактабининг фаолиятини тиклашга киришилди. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуслари билан бу ерда яна футбол гуруҳлари иш бошлади. Малакали мураббийлар жалб қилинди. Ҳозирда футбол гуруҳларимизда иқтидорли болалар сараланиб бормоқда. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан футбол гуруҳлари  аъзолари назарий ва амалий машғулотлар ўтказиши ва ўз маҳоратларини сайқаллаб боришлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган.

Умид Муҳаммаджонович томонидан йўлга қўйилган яна бир ташаббусни алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Футбол гуруҳларимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар болалари футбол билан бепул шуғулланишмоқда. Улардан ҳеч қандай маблағ талаб этилмайди. Бу эса ҳақиқий иқтидор эгаларини, истеъдодли ёшларни аниқлаб олиш учун яхши имконият ҳисобланади.

Умид қилиб қоламизки, ушбу гуруҳлардаги болалар келажакда миллий терма жамоаларимиз учун муносиб номзод бўлиб етишиб чиқишади. Асосий мақсадимиз ҳам шу”, - дейди “Чиғатой” спорт мактаби директори Рустам Абдуллаев.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика