

"Очиғини айтганда бу жуда қийин гуруҳ эди. Мавсум бошида "Пахтакор" учун бу гуруҳда 8 очко олиш катта муваффақият ҳисобланарди. Бу клубнинг узоқ йиллар ОЧЛдаги энг яхши мавсумларидан бири бўлди деб ўйлайман. Бироқ таркиб учун шунча сармоя киритиб, гуруҳдан чиқа олмаслик жуда аламли ҳолат", - деб ёзади чехиялик журналист Томаш Даничек твиттердаги ўз саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" сўнгги турда "Ал Аҳли" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ўтказиб юборилган гол туфайли плей-оффга чиқа олмади.




