

51 ёшли мураббий билан 2022 йил охиригача мўлжалланган шартнома тузилган ҳамда битимни узайтириш имкониятини мавжуд.
"Мен Чеслав Михниевични Польша терма жамоасига бош мураббий этиб тайинлашга қарор қилдим", - деб ёзди Кулеша Твиттер саҳифасида. "Ўйлайманки, бу жамоамиз олдида турган машаққатли ўйинлар олдидан энг яхши танловдир".
"Легия"дан ташқари, Михневич Польша ёшлар терма жамоасига, шунингдек, мамлакатнинг бир қатор клубларига, жумладан, "Лех", "Заглембе", "Арка", Видзев", "Ягеллония", "Полония", "Подбескидзе", "Погонь" ва "Терамлица"га мураббийлик қилган. Мураббий сифатида у икки марта Польша чемпионлигини қўлга киритган.



