

"Фулхэм" Сербия терма жамоаси ўйинчисини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Ушбу ҳафтада маълум бўлганидек, Лондон клуби АПЛга қайтди. Жамоанинг энг яхши тўпурари Александар Митрович терма жамоадаги шеригини жамоага ўтишга кўндиришга ҳаракат қилади.
Милинкович-Савичнинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Серб жорий мавсум клуб миқёсидаги барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 11та ассист қайд этди.



