UZ

Сўнгги янгиликлар

09:58Goal «Олтин тўп»-2025 соврини учун номзодлар рейтингини тузиб чиқди  9 09:23«Барселона»нинг келаси ёздаги илк трансфер мақсади маълум  0 08:50Лига Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:11«Валенсия» — «Реал Мадрид» учрашуви бошқа кунга кўчирилди. Нега?  11 07:42Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  6 03:25Англия лига кубоги. "Ман Сити" ва "Челси" мусобақани тарк этди. Тен Хагсиз МЮда йирик ғалаба ва бошқа натижалар  14 02:55Германия кубоги. "Майнц" "Бавария" олдида ожиз қолди. Мусиаладан хет-трик!  2 02:45А Серия. "Ювентус" "Парма" билан дуранг қайд этди, "Аталанта" "Монца"ни мағлуб қилди  4 00:40А Серия. "Интер" меҳмонда "Эмполи"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 00:35"Манчестер Юнайтед" клуб афсоналари иштирок этган видео орқали Де Йонг билан шартнома имзолашга уринган, аммо...  8 23:51ОЧЛ 2. "Насаф" – "Ал Ҳусайн" учрашувини қайси ҳакам бошқариши аниқ  5 23:30Аморим январда Каземиро, Антони, Эриксен, Линделёфни қўйиб юборишга тайёр. Мутахассис уларнинг ўрнига "Спортинг"дан ўйинчилар олиб келмоқчи  15 22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" – "Ал Райян" учрашувини қайси ҳакам бошқариб бориши маълум  14 22:17Неймар Бразилия терма жамоасидан 2025 йилгача уни йиғинларга чақирмасликни сўради  10 21:50Агуэро "Олтин тўп" ҳақида: "Футбол фақат "Реал" учун эмас. Улар жуда эркаланиб кетишди"  50

Чемпионликдан топ-4 учун курашгача: "Барселона"нинг пасайиш сабаблари нимада? (мутолаа учун) Янгиликлар

Чемпионликдан топ-4 учун курашгача: "Барселона"нинг пасайиш сабаблари нимада? (мутолаа учун)

Каталония клубининг муаммоларини таҳлил қиламиз.

"Барселона" ўтган мавсум Испания чемпионига айланди ва миллий Суперкубокни ютди. Бу эса еврокубоклардаги муваффақиятсизлик ва жамоа ўйини учун мураббийлар штабига бўлган танқидни ювиб кетди. Аммо, маълум бир вақтга. Жорий мавсум муаммолар қайтди. Каталонияликлар гуруҳда биринчи ўрин билан Чемпионлар лигаси плей-оффига чиқишди, аммо миллий биринчиликда қийинчиликка учрашмоқда.

"Кўк-анорранглилар" мавсумнинг биринчи ярмидан сўнг Ла Лига жадвалида етакчилар "Жирона" ва "Реал"дан 7 очко ортда қолган ҳолда 4-ўринда боришмоқда. "Барселона" таътилдан кейин муваффақиятсиз натижалар бўлса биринчи тўртликдан тушиб қолиши мумкин. Ҳа, каталонияликларнинг ЧЛдаги ўйинлари ҳам унчалик зўр эмас. Бугун "Барса"нинг пасайиш сабабларини муҳокама қиламиз.


Мудофаадаги муаммолар

"Барселона" ўтган мавсум мудофаадаги ўйинда жуда яхши кўрсаткичлар қайд этди. Каталонияликлар Европада кўплаб "қуруқ" ўйинларни ўтказишди ва Ла Лигада атиги 20та тўп ўтказиб юборишди. Дарвозабон Марк-Андре тер Штеген ҳам ажойиб мавсум ўтказди. Аммо, буни такрорлашнинг уддасидан чиқилмаяпти. "Кўк-анорранглилар" жорий мавсум танаффусга қадар кўп тўп ўтказиб юборишмоқда. "Барселона"га биринчи таймда "Жирона", "Райо Вальекано", "Антверпен", "Гранада" ва "Вильярреал" жамоалари гол уришди. Каталонияликлар жорий мавсум ўйиннинг дастлабки дақиқаларида иккита тўп ўтказишди.

Муҳим жиҳат ярим ҳимоядаги ўзгаришлар ҳисобланади. Серхио Бускетснинг йўқлиги жамоага катта таъсир қилди. Хави ўтган мавсум тажрибали хавбекдан пастроққа тушишни, тўпни қайтариш ва тўпга эгалик қилишни тақсимлашни сўраган ҳолда муҳим қарорни қабул қилганди. Бускетс минимум даражада югуриши билан ҳимоячиларга яхши ёрдамчи бўлди. Аммо, бу жиҳат испан "Интер Майами"га кетганидан бери очиқ турибди.

Орқа чизиқдаги тартибсизлик ҳам каталонияликларга ёрдам бермайди. Хави ўтган мавсумнинг иккинчи ярмидаги катта вақт давомида Жюль Кунде, Рональд Араухо, Андреас Кристенсен ва Алехандро Бальде билан ўйнади. Ўзгаришлар бўлди – масалан, Жорди Альба кимнидир ёпиши мумкин эди. Аммо, жорий мавсум "кўк-анорранглилар"да стабиллик йўқ. Улар доимий тарзда олдинга кўтариладиган Жоау Канселуни ижарага олишди, баъзида мудофаанинг ўнг қанотидаги жойни эса Араухо эгаллайди. Бунинг натижасида эса ҳимояда стабиллик йўқолмоқда.



Асосий юлдузларда тушиш

Роберт Левандовски ўтган мавсум "Барселона"даги энг яхши ўйинчилардан бўлди. Ҳа, у клубга келганда ёши 33да эди, аммо голларга муҳтож жамоани кучайтира оладиган юқори даражадаги ўйинчи бўлиб қолди. Поляк Ла Лиганинг энг яхши тўпурари бўлган ҳолда айнан шундай футболчи бўлиб чиқди. Унинг чемпионликдаги ҳиссаси улкан эди. Аммо, жорий мавсумда Левандовскида катта тушиш бўлмаган бўлса ҳам барчаси ўзгарди. Бундай ўйинчилар бирдан ўз сифатларини йўқотишмайди. Бу ерда муаммо бошқа нарсада.

Робертнинг пасайиши ўз ўйин услубини ўзгартира олмаслиги билан ҳам боғлиқ. Каталонияликлар жамоада бор ўйинчиларнинг даражасидан келиб чиққанда унчалик кўп вазиятлар яратмаяпти. Левандовски катта натижаларга доимий равишда эга бўлган вазиятлари орқали эришган. Жамоада креативлик оқсаган пайт ўзи учун вазиятлар излаши ёки ярим ҳимояга тушиш ёки ҳужумларни ривожлантириши керак. Буни эса ҳаттоки бундай ўйнашга кўникмаган дунёдаги энг кучли форварлардан бири ҳам қилиши қийин.

Буларнинг барчаси совурилган вазиятлар, ноаниқ зарбалар ва майдоннинг муҳим қисмларидаги аниқликнинг йўқлигига сабаб бўлмоқда. Левандовскида рақамлар унчалик ҳам даҳшатли эмас – у Ла Лига доирасида 8та гол урди ва 4та ассист қайд этди. Роберт Испания чемпионатининг энг яхши тўпурарлари ўнлигига киради, аммо у ўзининг доимий даражасидан узоқда. Ҳар қандай жамоа асосий якунловчиси гол уришни тўхтатгани сабаб қийинчиликларга дуч келиши мантиқан тўғри.



Тактик мослашувчанликнинг йўқлиги

Хави ўз клубини билади ва жамоаси қандай ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида тасаввурга эга. Аммо, "кўк-анорранглилар"да Б режанинг йўқлиги тез-тез кўзга ташланади. "Барселона"нинг тактикаси бироз эскирган: мураббий тўпга эгалик қилганда 3-2-5га айланадиган 4-4-2 схемасини талаб қилмоқда. Аммо, каталонияликларнинг барча ҳаракатларини олдиндан билса бўлади. Рафинья доим ўртага кўчади. Жоау Феликс доим ҳимоячиларни ўзига жалб қилишга уринади. Левандовски эса доим бўш ҳудудга интилади. "Кўк-анорранглилар" ўйинида ҳеч қандай ранг-баранглик ҳам, импровизация ҳам йўқ.

Ўйинчилар ҳақида гапирганда фақат Левандовскини айблаш адолатдан бўлмайди. Кунде, Бальде ва Рафинья ҳам ўтган йилги даражаларидан паст ўйнашмоқда. Бразилиялик бўйича эса умуман ўтган мавсумдаёқ саволлар пайдо бўлганди. Хавида кадрлар ўзгартиришга бўлган ноаниқ уринишлар ҳам бўлди. Илкай Гюндоган юқорига кўтарилди. Канселу ярим ҳимоя ёки вингер позициясига кўчди. Бальде эса қандайдир сабаблар билан марказий ҳимоячи позициясида пайдо бўлди. Аммо, бундан ҳеч нарса чиқмади, натижада эса "Барселона" жабр кўрди.



Кадрлар муаммоси

Каталонияликларда жароҳатланган ўйинчилар бобида катта муаммолар бор. Тер Штеген, Гави, Педри, Левандовски, Бальде, Кунде, Араухо, Рафинья, Френки де Йонг ва Иньиго Мартинес мавсумнинг турли қисмларида жароҳат олишди. Қайсидир пайтда "кўк-анорранглилар" умуман асосий таркибнинг олти ўйинчисисиз қолишди. Жароҳат кўплаб клубларни қийнамоқда. Масалан, Мадриднинг "Реал" клубида жорий мавсум учта хочсимон боғлам узилиши ҳолати ва бошқа кўплаб жароҳатлар рўй берди. Аммо, "Барселона"да "Реал"дагидек сифат ва тажриба йўқ.

Каталонияликлар ишончли ёрдам керак пайти Лука Модричга мурожаат қила олишмайди ёки ярим ҳимоя ва ҳужумнинг деярли ҳар қайси жойида ўйнаши мумкин бўлган Федерико Вальвердени ишга сола олишмайди. Балки "кўк-анорранглилар" ўйинчиларни кенгроқ сифатларига урғу бериб йиғишлари яхшироқ фойда келтирар. Албатта, улар бундай ҳолатда ўйинчиларнинг майдондаги дақиқаларини ақл билан тақсимлашлари керак бўларди. Нима бўлган тақдирда ҳам жароҳатлар пайти энг яхши натижаларни кўрсатиш учун захира ўриндиғи етишмаяпти.



Ўйинчилар бўйича хато танлов

Сўнгги трансфер ойнаси "Барселона" учун қийин келди. Клуб ҳали ҳам жиддий молиявий муаммоларни бошдан кечирмоқда. Жоан Лапортанинг "ричаглар" деб номланувчи нарсаси каталонияликларни сўнгги 3 йилда таъқиб этиб келаётган молиявий стрессларни вақтинчалик юмшатади холос. Шароитлар чекланган пайти эса рақобатбардош жамоани қуриш осон эмас. Бунинг натижаси таркибни сифатли тўлдирилмаганидадир. Ориоль Ромеу ишончли кўринмаяпти. У камчиқимли, аммо Бускетснинг ишончли ўринбосари бўлиши керак эди, аммо улар фақатгина ярим ҳимоядаги бўшлиқларни тўлдиришмоқда.

Феликс аввалига ажойиб вазиятлар кўрсатди, аммо ностабиллик унинг фаолиятини таъқиб этишда давом этмоқда. Канселунинг сифати шубҳага сабаб бўлмайди, аммо унинг майдонда аниқ бир позицияси йўқ. Иньиго Мартинес – ротациядаги яхши ўйинчидан ортиқ нимадир эмас. "Кўк-анорранглилар"га трансфер бозоридаги ишларни давом эттириш қийин бўлади. "Барселона" каби катта трансферлар кутиладиган катта даражадаги клублар учун эса барчаси икки карра қийин. Аммо, янги ўйинчилар келиб жамоа ҳеч нарса кўрсатмаса, бу ундан ҳам ёмонроқ.



Goal материаллари асосида Footballhd.ru сайти тайёрлади. Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика