UZ

Сўнгги янгиликлар

00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  3 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  1 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  24 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  16 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  62 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  301 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7

Чемпионлар лигаси иштирокчилари учун 2 миллиард евро ажратилади Янгиликлар

Чемпионлар лигаси иштирокчилари учун 2 миллиард евро ажратилади

УЕФА 2022/23 йилги мавсум учун Еврокубокларга қанча пул ажратилишини маълум қилди.

Унга кўра, умумий ҳисобда 3,5 миллиард евро турнирларга ажратилади. Уларнинг 465 миллиони Европа лигаси, 235 миллиони Конференциялар лигаси қатнашчиларига берилади. 

Энг катта пулларни одатдагидек Чемпионлар лигаси иштирокчилари олишади. Умумий ҳисобда - 2,032 миллиард евро. Саралашнинг сўнгги плей-офф босқичи иштирокчилари 5 миллиондан, гуруҳ босқичи қатнашчилари эса 15,64 миллион евродан пул оладилар. Гуруҳ босқичидаги ҳар бир ғалаба учун 2,8 миллион, дуранг учун эса 930 минг евро берилади. 

Шунингдек: 

1/8 га чиқиш: 9,6 миллион евро

1/4 га чиқиш: 10,6 миллион евро

1/2 га чиқиш: 12,5 миллион евро

Финалчи: 15,5 миллион евро

Ғолиб эса шу пулларга қўшимча равишда яна 4,5 миллион еврога эга бўлади. 

Шунингдек, УЕФА суперкубоги иштирокчиларига 3,5 миллион евродан берилади. Ушбу баҳс ғолиби эса қўшимча 1 миллион еврога эга бўлади. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика