"Челси"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди
13 дек 2020 08:21
Янгиликлар
"Челси"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди
АПЛ 12-турида “Челси” сафарда “Эвертон”га имкониятни бой берди.
Учрашувда мезбонларга ғалаба келтирган ягона голга Гилфи Сигурдссон муаллифлик қилди.
Шу тариқа Лэмпард жамоаси АПЛ баҳсларида 10 турдан буён илк бор мағлубият аламини татиб кўрди. Бу лондонликларнинг премьер лигадаги иккинчи мағлубиятидир. Улар илк бор сентябрда “Ливерпул”га (0:2) имкониятни бой беришганди.
Кейинг турда “Челси” “Вулверхэмптон” билан куч синашади. Учрашув 15 декабрь куни ўтказилади.
Ушбу ғалаба “Эвертон” учун сўнгги уч турдаги илк ғалаба бўлди. Кейинги турда Анчелотти жамоаси сафарда “Лестер”га қарши майдонга тушади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар