"Челси" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи
23 июн 2022 21:33
Янгиликлар
"Челси" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи
"Аристократлар" ҳимоя чизиғини кучайтиришдан манфаатдор.
"Sky Italia" нашрининг ёзишича, Лондоннинг "Челси" клуби Маттейс де Лигтнинг трансфери ҳақида ўйламоқда.
22 ёшли нидерландиялик футболчининг шартномасида товон пули 120 миллион евро деб кўрсатилган. Унинг "кекса синьора" билан шартномаси 2024 йилда тугайди ва бу сана яқинлашгани сари "Ювентус" футболчининг эҳтимолий трансферига эътиборни кучайтиради.
Антонио Рюдигер ва Андреас Кристенсен шартномалари якунланганидан сўнг жамоани тарк этгани учун "Челси" ҳимояни мустаҳкамлаш учун номзодлар қидирмоқда.
Де Лигт 2019 йилда Амстердамнинг "Аякс" клубидан "Ювентус"га ўтган эди. У туринликлар сафида жами 87 та ўйин ўтказди ва 1 марта Италия чемпиони бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Фикрлар