"Челси" яқин соатларда Эдуард Мендининг трансферини эълон қилади

Alisher
11 сен 2020, 17:39
"Ренн" дарвозабони Эдуард Менди Лондоннинг "Челси" клубига ўтишга яқин.

Дарвозабон билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришилди. 28 ёшли сенегаллик футболчининг ўзи "кўклар" сафига ўтишни хоҳлаган.

Томонлар келишувга эришишга яқинлар ва битим тез орада якунланади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Менди жорий мавсумда битта ўйинда майдонга тушди ва ўша ўйинда дарвозасидан 1та тўп олиб чиқди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano