АПЛ. "Челси" ўз уйида 0:2ни 3:2га айлантириб ғалабага эришди

Alisher Ostonov
1 фев 2026
АПЛ 24-тур доирасидаги "Челси" — "Вест Хэм" ўйини бўлиб ўтди.

Жаррод Бовен ва Крисенсьё Саммервилл биринчи таймдаёқ гол уриб, "Вест Хэм"га ишончли ҳисобни тақдим этди. "Челси" ўйинчилари Жоау Педро, Марк Кукурелья ва Энцо Фернандес иккинчи бўлимда "аристократлар"га учта гол тақдим этиб, ғалабани тақдим этди. Қайд этиш керакки, 90+11 дақиқада меҳмонлар ўйинчиси Жан-Клер Тодибо қизил карточка олди.

"Челси" 24-турдан сўнг 40 очко жамғарган ҳолда 4-ўринда, "Вест Хэм" эса 20 очко билан 18-ўринда бормоқда.


31 янв 2026, 22:30
Chelsea — West Ham United
3 – 2
Тугади







Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia