“Челси” Рюдигер учун 38миллиондан воз кечишга тайёр

Aslanov Jasurbek
1 июл 2017
“Челси” Римнинг “Рома” клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигерга қизиқиш билдирмоқда.

Римликлар спорт директори Мончи илгарироқ Рюдигерни сотиш клуб режаларидан ўрин олмаганлигин таъкидлаган эди. Аммо римликларнинг бошқа бир ҳимоячиси Костас Маноласнинг “Зенит”га ўтиши амалга ошмаганидан кейин “Рома” энди Рюдигерни сотиши мумкин.

“Челси” бу борада илк таклифни Римга жўнатди. Лондон клуби Германия терма жамоаси футболчиси учун 33 миллион евро тўламоқчи. Шунингдек римликлар яна 5 миллион еврони бонус сифатида олишлар мумкин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: GianlucaDiMarzio.com