

"Челси" мураббийлар штаби Ремига ишонч билдирмаяпти ва уни ёздаёқ сотиб юборишмоқчи. Реми ва клуб ўртасидаги битим 2018 йилгача белгиланган.
Реми 2014 йилда "Ньюкасл"дан "Челси"га ўтган эди. Сўнгги мавсум 30 ёшли франциялик ижара асосида "Кристал Пэлас" шарафини ҳимоя қилди, бироқ жароҳат туфайли Реми бор-йўғи Премьер-лиганинг 5 та учрашувида иштирок этди.
Олдинроқ Ремига "Ренн" қизиқиш билдираётгани эълон қилинганди.



