"Челси" Мессини 210 миллион фунтга сотиб олишга тайёр?!
Narzulla Saydullayev
20 окт 2013
Mundo Deportivo нашри хабар беришича, Лондоннинг "Челси" клуби "Барселона" етакчиси Лионель Мессини рекорд миқдордаги сумма бўлмиш: 210 миллион еврога сотиб олишга тайёр.
Нашрнинг маълумотларига кўра лондонликлар ўзларининг асосий ҳомийлари бўлмиш Adidasга тўрт бора "Олтин тўп" соҳибига айланган футболчини сотиб олиш учун 250 миллион фунт беришларини сўраган.