

Футболчи жамоа раҳбариятига ёзда жамоани тарк этиш ниятида эканлигини маълум қилган. 27 ёшли ҳужумчига "Челси"да кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани ёқмаяпти.
Маълумот учун, "Челси" Кристофер Нкункуни 2023 йилда "Лейпциг"дан 65 миллион еврога сотиб олган. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунланади. Ҳужумчи жорий мавсум 42 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 14 та гол ва 5 та голли узатма бор.