"Челси" ЕЧЛ ўйинида икки футболчини кузатди

Alisher
13 дек 2019
"Челси" қишки трансферлар ойнасида ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмоқда.

Хабар қилинишича, "кўклар" скаутлари Европа чемпионлар лигаси доирасидаги "Лион" - "РБ Лейпциг" (2:2) ўйинига ташриф буюришди.

"Челси" бу ўйинларда ҳар икки жамоадан Мусса Дембеле ва Тимо Вернерларни кузатишган.

Дембеле жорий мавсум Франция чемпионатида 16та ўйинда 10та гол, Вернер эса Бундеслигада 14та ўйинда 15та гол уришга эришган.


AlisherМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk