"Челси" Дринкуотерни турк клубига ижарага берди

Sherzod Nurmatov
18 янв 2021, 21:24
Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Дэнни Дринкуотер "Қосимпошо"га ўтди, деб хабар берди "аристократлар" расмий сайти.

Туркия клуби 30 ёшли футболчини 2020/2021 йилги мавсум охиригача ижарага олди. У жорий мавсумда Лондон клуби сафида атиги 1 та ўйин ўтказди.

"Челси" Дринкуотерни 2017 йилда "Лестер"дан 38 миллион еврога сотиб олганди. Умумий ҳисобда у жамоа сафида 23 ўйин ўтказган ва 1 та гол урган. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: chelseafc.com