"Челси" Дринкуотерни Чемпионшип жамоасига ижарага бериб юборди

Mirjalol Normatov
31 авг 2021, 01:35
"Челси" матбуот хизмати Дэнни Дринкуотернинг "Рединг"га ижарага берилганини тасдиқлади.

Унга кўра футболчи ушбу мавсумни Чемпионшип жамоаси таркибида ўтказади. "Челси" футболчини 2017 йили 40 миллион евро эвазига сотиб олганди. Шу вақтдан буён у жамоа таркибида 23 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди.

Бунга қадар "Челси" уни "Бернли", "Астон Вилла" ва "Қосимпошо" жамоаларига ижарага берган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: chelseafc.com/en