"Челси" Дортмунднинг "Боруссия" клуби вингери билан шартнома имзоламоқчи
10 июл 2024 20:30
Янгиликлар
"Челси" Дортмунднинг "Боруссия" клуби вингери билан шартнома имзоламоқчи
"Кўклар" аллақачон футболчи билан боғланишган.
Дортмунднинг "Боруссия" клуби вингери Карим Адейеми "Челси" радарида. Бу ҳақда инсайдер Кристиан Фальк хабар бермоқда.
"Челси" аллақачон футболчи билан боғланиб, уни Англияга ўтишга кўндиришга ҳаракат қилиб кўрди. Лондонликлар немис клуби билан ҳам музокара ўтказишни режалаштиришган.
Аввалроқ "Боруссия" Адейемини сотишга тайёр экани хабар қилинганди. "Арилар" футболчини 30 млн еврога баҳоламоқда.
22 ёшли германиялик ўтган мавсум барча турнирларда 33 та ўйин ўтказиб, 5 та тўп киритди ҳамда 2 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар