“Челси” – “Астон Вилла”. Давид Луиз ўйинни ўтказиб юборади

Narzulla Saydullayev
21 авг 2013
“Челси” клуби ҳимоячиси Давид Луис Англия чемпионати 3-туридан ўрин олган “Астон Вилла”га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Бразилиялик футболчи кейинги ҳафтадан сафга қайтади, деб хабар беради клуб расмий сайти.

“Астон Вилла”га қарши ўйинни ҳимоячи Томаш Калас ҳам ўтказиб юборади. Бу футболчи кичик жароҳатдан деярли тузалиб улгурган.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” – “Астон Вилла” баҳси Лондонда Тошкент вақти билан 23:45 бошланади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru