

Айни кунларда мазкур мусобақанинг шаҳар ва туман босқичлари якунланиб, вилоят босқичлари ўтказилмоқда.
Биринчи бўлиб Тошкент шаҳрида мусобақанинг Республика босқичида қатнашувчи жамоа аниқлаб олинди. Кеча Олмазор туманидаги 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Чарм тўп-2019”нинг Тошкент шаҳар босқичи ҳал қилувчи ўйинлари бўлиб ўтди. Финалда Бектемир туманининг “Иқбол” жамоаси Юнусободнинг “Отчопар” маҳалласи ёшларини 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва Республика босқичида пойтахт шарафини ҳимоя қилиш имкониятини қўлга киритишди.
Тақдирлаш маросимида футбол жамоатчилиги вакиллари, фахрийлар, ЎФА ҳамда вазирлик ходимлари,ОАВ вакиллари иштирок этишди.
TAS-IX эмас



























