"Championat.asia"да йирик ғалаба — Ахбор Имомхўжаев хотира турнири давом этмоқда

Iskandarov Abdulaziz
9 июл 2024
Тошкентда Ахбор дода Имомхўжаев хотираларига бағишланган турнир бўлиб ўтмоқда.

Кеча, 8 июль, душанба куни мусобақанинг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. 

"Championat.asia" жамоаси мазкур турда "Шарҳловчилар" жамоасига қарши майдонга тушди. Муросасиз курашларга бой бўлган беллашув 3:0 ҳисобида "Championat.asia" фойдасига ҳал бўлди. 

Шу тариқа, 3-тур олдидан жамоамиз ҳисобида 4 очко мавжуд. Бугун 3-тур доирасида "Championat.asia" - "Тонг II" беллашуви бўлиб ўтади. 



Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia