“Цементчи” таркибига икки нафар ҳимоячи қўшилди

Narzulla Saydullayev
21 янв 2018
Қувасойликлар сафига икки нафар янги футболчи келиб қўшилди.

Булар ўтган мавсум “Обод”да ўйнаган марказий ҳимоячи Абдурасул Комилов ва “Андижон” шарафини ҳимоя қилган Фурқат Ҳасанбоевдир.

Мухлислар яхши билса керак, бунга қадар Комилов “Андижон”нинг ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этаётганди. Ҳасанбоев эса Муборакнинг “Машъал” жамоасида маълум муддат шуғулланиб қайтди.

Ушбу футболчилар “Цементчи” сафида ҳам кўрикдан ўтаётганини таъкидлаш лозим.

Ўтган йили қувасойликлар шарафини ҳимоя қилган Илҳом Жуманов, Оқил Маҳмудов, Раҳматилло Мелибоев ва Анвар Раҳимов каби футболчилар расман жамоа билан хайрлашган.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia