UZ

Сўнгги янгиликлар

12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  6 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  14 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6

" Цементчи " - "Норин". Превью Янгиликлар

" Цементчи " - "Норин". Превью

Барчамиз орзиқиб кутган биринчи лига учрашувларининг иккинчи давра баҳслари бошланишига хам бор йўғи бир кун қолди.

Эртага барча биринчи лига вакиллари ўзларининг иккинчи даврадаги дастлабки турини ўтказади.  Жамоамиз  "Цементчи" эса ушбу тур доирасида Хаққулободнинг  “Норин” жамоасини қабул қилади.

Ушбу жамоа билан биринчи даврада учрашиб улар хақида маълумот бериб ўтганимизга хали ҳеч қанча вақт бўлмаган бўлсада бўлажак рақибларимиз хақида яна бир бор ёдингизга солиб ўтишга қарор қилдик.

“Норин”  жамоаси 2015 йилда ташкил этилган бўлиб, 1-лига баҳсларида 2016 йилдан иштирок этиб келмоқда. Биринчи давра учрашувларида хаққулободликлар муносиб иштирок этиб мусобақани кучли 6-поғонада якунлади. Давралар оралиғида эса бош мураббий Вали Келдиев жамоани янада кучайтириб олишга эришди дейиш мумкин. Давралар оралиғидан унумли фойдаланган рақибларимиз Фарғонанинг “Истиқлол” ярим химоячиси Жамшид Хошимов,  ва жамоамиз сафида тўп тепган футболчи Шохжаҳон Аббосов ва ёш ярим химоячи Файзулло Жуманқўзиевлар иккинчи даврадан “Норин” жамоаси таркибида тўп тепадиган бўлди. Таъкидлаш жоизки Шохжаҳон Аббосов 17-турда Хаққулободда ўтган учрашувда жамоамиз “Цементчи” таркибида майдонга тушиб “Норин” дарвозасига тўп киритган эди. Якунда учрашув эса 2:2 ҳисобидаги дурранг билан якунланган.

“Норин” ва “Цементчи” жамоалари ўзаро расмий учрашувларда 4 маротаба тўқнаш келишган.

2016 йил Ўзбекистон биринчилиги

 11-тур. 22-май (жума)

«Цементчи»  (Қувасой) - «Норин» (Хаққулобод) 2:0

Голлар: Раҳматулла Мелибоев (27), Сардор Сотиволдиев (52),

2016 йил Ўзбекистон биринчилиги

26-тур. 15 сентябрь (шанба)

«Норин» (Хаққулобод) - «Цементчи» (Қувасой) 1:0

Гол: Даврон Маматов (85 автогол),

2017 йил Фаргона вилояти хокими кубоги "А" гурухи

 1-тур учрашуви. 27-январь (жума)

«Цементчи»  (Қувасой) - «Норин» (Хаккулобод) 0:1

Гол: Умарбек Тухтасинов (27),

2017 йил Ўзбекистон биринчилиги

17-тур. 23 июнь  (жума)

«Норин» (Хаққулобод) - «Цементчи» (Қувасой) 2%2

Голлар: Боходир Муртазоев 22, 51, Шохжаҳон Аббосов 72, Абдул Азиз Юсупов 87 


Жамоалар ўртасидаги навбатдаги учрашув эртага 10 август пайшанба куни Қувасойдаги марказий “Цементчи”  ўйингоҳида бўлиб ўтади.  Учрашув соат 17:00 да бошланади!

Барча мухлисларни ушбу қизиқарли баҳсга таклиф этамиз!


"Цементчи" жамоаси матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов таёрлади.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика