

Жамоа мураббийлари таркибни шакллантириш устида астойдил ишламоқда. Уларни ҳозирда кўпроқ, дарвозабон масаласи ташвишга солмоқда. Боиси яқинда қувасойликлар йиғинига келиб қўшилган Сардор Қобулжоновни оёғида яна оғриқ пайдо бўлган ва тажрибали посбон қисқа фурсат ичида клуб лагерини тарк этган. Мураббийлар ихтиёрида битта дарвозабон – Фаррух Турдалиев қолган холос.
Айтишларича “Цементчи” россиялик дарвозабон Евгений Черемесинга ҳам қизиқиш билдирмоқда. Агарда томонлар ўзаро келишувга эришса, “Нефтчи”нинг собиқ посбони Қувасой жамоасига ўтиши мумкин.



