"CAFA women's championship-2022". Дастлабки учрашувда термамиз Тожикистонни аяб ўтирмади

Mirjalol Normatov
11 июл 2022
Тожикистонда "CAFA women's championship-2022" турнири старт олди.

Турнирнинг илк турида мезбонларга қарши майдонга чиққан қизларимиз рақибларини аяб ўтиргани йўқ, 0:6.

Тожикистон - Ўзбекистон 0:6

Голлар: Илвина Аблякимова (8, 24), Нилуфар Қудратова (10, 33, 40), Зарина Маматкаримова 64).

Ўзбекистон: Мафтуна Жонимқулова, Мадина Ҳикматова, Мафтуна Панжиева, Нилуфар Қудратова, Ильвина Аблякимова, Гулзода Амирова, Рўзихон Асқарова, Азиза Норбоева, Комила Зарипова, Шохида Тожиддинова, Солиха Ҳусниддинова.

Захирадагилар: Лайло Тиловова, Нигора Ўзганова, Мухлиса Мирзаёрова, Шахризода Зайниддинова, Ирода Турдалиева, Дилдора Эргашева, Зиёда Ирисбоева, Мафтуна Шойимова, Зарина Маматкаримова, Диёра Жўрабоева, Нозима Эргашева, Диёра Хабибуллаева.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати